Sunday World нашрининг журналисти Кевин Палмер Transfermarkt порталидаги маълумотлардан фойдаланган ҳолда Англия клубларинг сўнгги беш йилдаги соф харажатлар рейтингини тузди.
Унга кўра, рўйхатни 601 миллион фунт стерлинг сарфлаган «Манчестер Сити» бошқармоқда, иккинчи ўриндан «Манчестер Юнайтед» (484 миллион фунт стерлинг) жой олган бўлса, Лондоннинг «Арсенал» клуби кучли учликни якунлаган — 267 миллион фунт.
Таъкидлаш жоизки, АПЛ пешқадами ва 2018/19 йилги мавсум Чемпионлар Лигаси ғолиби «Ливерпуль»нинг сўнгги беш йил ичидаги харажатлари 107 миллион фунт стерлингга тенг бўлган, бу инглиз клублари орасида 14-кўрсаткичдир.
Сўнгги беш йилда энг кўп харажат қилган инглиз клублари:
1. «Манчестер Сити» — 601,98 миллион фунт стерлинг
2. «Манчестер Юнайтед» — 484,88
3. «Арсенал» — 267, 88
4. «Эвертон» — 225, 42
5. «Брайтон» — 214, 86
6. «Вулверҳэмптон» — 205, 22
7. «Вест Ҳэм» — 187, 49
8. «Борнмут» — 176, 95
9. «Астон Вилла» — 166, 65
10. «Уотфорд» — 125, 69.
Англия чемпионатининг 29-туридан кейин «Ливерпуль» 82 очко билан мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Манчестер Сити» эса 57 очкоси билан 2-ўринни эгаллаб турибди. Мусобақаларга 17 июндан рестарт берилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ливерпуль» Британиянинг энг машҳур клуби деб тан олинганди.