Кириш Регистрация
29/12 00:45 Аталанта 0-1 Интер
30/12 00:45 Рома 3-1 Женоа
31/12 00:30 Бёрнли - Ньюкасл
31/12 00:30 Челси - Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест - Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм - Брайтон
31/12 01:15 Арсенал - Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед - Вулверхэмптон

ЎзПФЛ U-13 ҳамда U-15 биринчиликларини янги форматда ўтказади

Баҳо:
+ | -

Осиё футбол конфедерациясининг талаби билан ўтказиладиган профессионал футбол клублари қошидаги U-13 ва U-15 жамоалари турнири янги босқичга олиб чиқилади. Бунда жамоалар бир мавсум аввал қайд этган натижасига кўра, саватларга тақсимланади. 

Мусобақада Coca Cola Суперлиганинг 14 ҳамда Про лиганинг 8 жамоаси тарбияланувчилари иштирок этади. Бунда 8 жамоа турнирни саралаш босқичидан бошлайди. Улар орасидан икки клуб ўтган мавсум натижаларига кўра энг яхши деб топилган 14 клуб қаторига қўшилади. Яъни, Ўзбекистон Coca Cola кубоги формати амалда бўлади. 

Финал босқичида 16 жамоа 4 гуруҳга тақсимланади. Ҳар бир гуруҳдан энг яхши икки жамоа чорак финал иштирокчисига айланади. Пандемия сабабли 2020 йилги мусобақада барча учрашувлар марказлашган ҳолда ўтади ва фақатгина битта учрашувдан иборат бўлади. 

Режага кўра, ҳар икки мусобақанинг саралаш учрашувлари 4—6 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. U-13 мусобақасининг финал босқичидаги гуруҳ ўйинлари 14—20 сентябрь кунлари, плей-офф ўйинлари эса 5—11 октябрь кунлари ўтказилади. U-15 турнирининг гуруҳ босқичи 21—27 сентябрь кунлари, плей-офф ўйинлари 5—11 октябрь кунлари бўлиб ўтади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 16:43, 11.06.2020.
Ўқилди: 2504 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.