Кириш Регистрация

Предраг Миятович: «Йович «Реал»нинг қандай жамоа эканини ҳали ҳис қила олгани йўқ»

Баҳо:
+ | -

«Реал» клуби собиқ ҳужумчиси Предраг Миятович мадридликлар форварди Лука Йович ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Мен Йович ҳақида у томонидан урилган голлардан келиб чиқиб гапиришни истардим. Аммо бунинг иложи йўқ. У ўтган йили яхшигина нарх эвазига Мадридга келганди, аммо имкониятни қўлдан чиқарди.

Биз унинг ўйинига кўп гувоҳ бўлмадик, аммо Йович «Реал»нинг аслида қандай жамоа эканини ҳали ҳис қила олгани йўқ. Назаримда, у "Қироллик клуби"да муваффақиятга эришиш учун руҳан чоғланмаган», – деди Миятович.

Лука Йович Ла лига доирасида 15та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урди ва битта голга узатма берди.

Манба: sports.ru
Киритилди: 05:57, 12.06.2020.
Ўқилди: 2816 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.