Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Терма жамоа учун ҳеч нарса ютмаган футболчилар (Рамзий жамоа)

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz клублар миқиёсидаги катта совринларни қўлга киритганига қарамай, терма жамоаси билан “ҳеч нарса ютмаган” топ даражадаги футболчилардан ташкил топган рамзий жамоа билан таништириб ўтади.

Дарвозабон: Эдвин Ван Дер Сар

20 асрнинг энг кучли кипперлари Яшин, Бэнкс, Майер, Дзоффлар катта мусобақаларда ғолиб чиқишни уддалай олган. Ҳатто Оливер Кан ҳам 1996-йилда бўлиб Еврода  чемпионликни(2-дарвозабон сифатида) қўлга киритган. Буффон ва Нойер ЖЧда ғолиб чиқишни ҳам уддалаган. Икер ҳақида-ку гапирмаса ҳам бўлади. Афсуски, Эдвин улардан қолишмайдиган иқтидор эгаси бўлсада, бирорта катта совринни Голландия таркибида боши узра кўта олмади. Ваҳоланки, унинг ҳисобида 130 та ўйин ( терма жамоа сафида) мавжуд.

Ҳимоячилар: Хавьер Занетти

Занетти “Интер”нинг тирик афсонаси саналади. У клублар даражасидаги барча совринни боши узра кўтаришга муваффақ бўлган бўлсада, Аргентина учун ҳеч  қандай соврин ютгани йўқ. Афсуски, у нақд 4 та мусобақанинг финалида мағлуб бўлганча, терма жамоалар даражасидаги мусобақаларни кумуш медаллар билан якунлади.

Фернандо Йерро

Йерро “Реал” сафида фантастик мавсумларни ўтказган футболчи. Нақд беш бор ички чемпионатда ғолиб чиққан Йеррода хатто ЕЧЛнинг ҳам олтин медаллари мавжуд. Қаҳрамонимиз марказдан ҳимояга сурулганида ҳам Испания термаси сафида тўп тепди, бироқ у футболни тарк этиши билан Испания учун олтин давр бошланди. Нима ҳам дердик, унга соврин ютиш (терма жамоа билан) насиб этмаган экан…

Паоло Малдини

Малдининиг ҳисобида ЖЧнинг кумуш ва бронзо медаллари мавжуд. Ачинарлиси шундаки, 2006-йилда Малдини ЖЧ ғолибига айланиш имкониятини қўлидан чиқариб юборган. Эътиборлиси шундаки, Марчелло Липпи уни термага таклиф қилган, бироқ Паоло мусобақада иштирок этишдан бош тортади. Эндиликда, бу соврин унинг учун чинакам армон бўлиб қолди.

Руд Крул

ЕЧЛдаги 3 та олтин медал ва бир нечта чемпионликларга қарамай, голландиялик футболчи терма жамоа билан ҳеч қандай ютуққа эришгани йўқ. Нақд 4 бор “олтин тўп” учун даъвогарлик қилган Крул тотал футболнинг энг ёрқин намоёндаларидан бири бўлишига қарамай, фаолиятини катта совринларсиз якунлашдан бошқа чора топа олмади.

Ярим ҳимоячилар. Микаэл Лаудруп

“Барселона” ва “Реал”да бирдек кучли ва самарали ҳаракат қилган Микаел клублар миқиёсида барча совринларни боши узара кўтаришга муваффақ бўлган. Ўзининг дрибблинглари билан миллионлаб мухлислар қалбидан жой олган даниялик футболчи 1992-йилдаги Европа чемпионлигини қўлга киритиши мумкин эди, бироқ терма устози билан жанжаллашиб қолгани боис турнирдан (чемпионликдан ҳам)мосуво бўлади.

Луиш Фигу

Фигу ҳам даниялик футболчи сингари иккита душман клублар сафида бирдек кучли ўйин намойиш этган ва ҳатто “олтин тўп”га ҳам лойиқ кўрилган. ЕЧЛда зафар қучган футболчи 2004-йилда Португалия мезбонлик қилган мусобақада муносиб иштирок этди. Афсуски, Португалия финалда грекларга мағлуб бўлди ва Фигу терма жамоадаги энг буюк футболчи номини қўлдан чиқариб юборди.

Ёҳан Кройф

Кройф “Барселона” ва “Аякс” учун чинакам афсонага айланган футболчи. Голландия терма жамоаси ҳақида эса бундай деб бўлмайди. 3 бор “олтин тўп”ни ўзиники қилган “учар голланд” мамлакатнинг бош жамоаси учун наф келтирмаганига ишониш жуда мушкул. 1978-йилда бўлиб ўтган ЖЧда иштирок этишдан бош тортган футболчи орадан 30 йил ўтиб бунинг сабабини оммага маълум қилди. Унинг айтишича, ўша даврларда унга ва унинг оила аъзоларига таҳдидлар сони кўпайиб кетган ва шу сабабли у Голландия терма жамоасидаги фаолиятини эрта якунлашга мажбур бўлган экан.

Ҳужумчилар. Роберто Баджо

1994-йилда ижро этилган омадсиз пеналти Баджонинг ҳали-ҳамон тушларига кириб чиқаётган бўлса, ажаб эмас. Ўйлашимча, Роберто ҳақида ортиқча таъриф беришга хожат  йўқ. У 20 асрнинг энг кучли шу билан биргаликда энг омадсиз футболчиси.

Раул

Раул Испания терма жамоаси учун энг қийин паллаларда ( 102 та учрашув – 44 та гол) катта саҳнага чиқишга муваффақ бўлганига қарамай, яхши кунлар келиши билан уни четга суриб ташлашди. Ваҳоланки, қария Раул Испаниянинг “Евро 2008” учун эълон қилган таркибидан ўрин олишга ҳақли эди. Майли тўлиқ захира футболчиси бўлсада, у ўз фаолиятини Испания сафида эришган улкан ютуғи билан якунлаши мантиқан чиройли якун бўлармиди?! Афсуски, Ароганес ҳам, Дел Боске ҳам Раулни шунчаки “унутиб юборишди”.

Лионель Месси

Унинг асосий рақиби – Роналду 2016-йилда Фигу Португалияда амалга ошира олмаган ишни Францияда уддалади. Кришдан фарқли ўлароқ, Месси нақд 4 та катта финалда тўп тепди бироқ ҳар сафар аламли мағлубиятни қабул қилиб олди. Унинг футбол оламидаги барча совринлари тўлиқ “Барселона” билан боғлиқ. Эндиликда Месси 32 ёшли “катта” футболчига айланиб бўлди. Унинг олдида узоғи билан яна битта "катта" мусобақа қолди холос. Раул сингари бошни чангаллаб қолмасликни истаса,  Аргентина сафидаги ўзининг сўнгги турнирини олтин медал билан якунлаши лозим. Акс ҳолда, у Аргентинада Марадонадан кейинги ўриндаги футболчи бўлиб қолаверади.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 04:05, 13.06.2020.
Ўқилди: 11448 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.