Италиянинг «Лацио» клуби ҳужумчиси Чиро Иммобиле фаолиятини Римда давом эттирадиган бўлди.
У жамоаси билан 2025 йилгача мўлжалланган шартномага розилик берди, дея хабар бермоқда Il Tempo.
Янги шартномага кўра, футболчининг йиллик маоши 4 миллион евро этиб белгиланган. Иммобиле камида 35 ёшигача «Лацио» клубида ўйнайдиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Иммобилега Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби томонидан жиддий қизиқиш бўлаётганди.