Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 18:00 Интер - Торино
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Дунё футбол юлдузлари 33 ёшни қарши олган Лионель Месси ҳақида

Баҳо:
+ | -

Дунёнинг энг яхши футболчилари ҳақида қаерда гап очилмасин, албатта, футбол мухлислари камида иккита номни алоҳида тилга олиб ўтади. Уларни тилга олмасликнинг иложиси йўқ. Боиси улар ўз ўйинлари билан шу даражага етишга муваффақ бўлди. Қаерда бўлмасин, ўз номларини тилга олишга тўғри маънода мажбур қила оладиган натижаларни қайд этишди. Чўққига чиқиш осон эмас, аммо ўша чўққини сўнгги 10 йил давомида ўзиники қилишдек катта вазифани ҳам улар уддалаб келмоқда. 24 июнь — ана шу чўққининг соҳибларидан бири Лионель Месси ўзининг 33 ёшини қарши олди.

Месси ҳақида соатлаб, ойлаб гапириш мумкин. Ҳали йиллар давомида у ҳақида гапирилади. Аммо ҳозир унинг рекордлари, натижалари ва совринлар ҳақида узундан узун ҳикоя қилиш ниятида эмасмиз. Аксинча Лео ҳақида унинг ҳамкасблари томонидан билдирилган энг сара иқтибосларни тақдим этиш мақсадга мувофиқ деб биламиз.

«Биргина Мессининг ўзи «Реал»нинг (Роналду, Бэйл, Бензема — «Дарё») учлигидан кўпроқ муаммо туғдиради».
Диего Симеоне

«Кўпчилик УЕФА тақдирлаш маросимида у билан кулиб гаплашганимга ҳайрон бўлди. Бизнинг дўст эмаслигимиз аниқ. Лекин мен Мессига рақиб сифатида эмас, аксинча, янада яхшироқ бўлишимга сабабчи бўлаётган инсон сифати қарайман. Ўз навбатида унинг ўсишига эса мен сабабчиман».
Криштиану Роналду

«Месси билан бирга ўйнаш – ақл бовар қилмас даражада завқли. У нафақат, сўнгги 15 йилликнинг энг яхши ўйинчиси балки, барча даврларнинг энг зўри».
Иван Ракитич

«Месси – энг зўри. Бизнинг сайёрамиздан бошқа жойда ҳам ҳаёт бўлиши керак, чунки Месси биз учун ҳаддан зиёд яхши. Ёки аксинча, биз у учун ҳаддан зиёд кучсизмиз».
Юрген Клопп

«Мессига ўнг оёқ керак эмас. Шу билан ҳам у дунёнинг энг яхши футболчиси. Тасаввур қилиб кўринг, агар у иккинчи оёғидан ҳам шундай фойдаланганида нима бўларди».
Златан Ибраҳимович

«У фақат олдинга қараб юради. У ҳеч қачон тўпни олдинга ёки ён томонга узатмайди. Унда фақат битта фикр – ўз мақсадига эришиш бор. Шундай экан, мухлис сифатида унинг ўйинидан завқланинг.»
Зайниддин Зидан

«Барселона» ҳали ‘Месси Барселонаси’ деб ёдга олинади. У – мен кўрган энг яхши футболчи. Ахир, у ўзга сайёралик-ку».
Карлес Пуйоль

«Очиғини айтсам, мен уни одамга ўхшатмайман».
Луис Энрике

«Месси – бу класс. Футболда у ва бошқалар бор. У қилаётган ишлар ақлга сиғмайди».
Франк Рибери

«Ҳаётда 3-4 та муҳим нарса бор: китоблар, дўстлар, аёллар... ва Месси».
Антониу Лобу Антунеш

«Мен ҳеч қачон Мессига ўхшаганини кўрмаганман. У – Худо яратган мўъжиза».
Арда Туран

«Мессининг бошқалардан устун экани тушунарли. Кимдир буни кўрмаётган бўлса, демак унинг кўзида муаммолар бор».
Хави

«Месси – ҳақиқий футболчи. У худди PlayСтатионъдагидек ҳаракат қилади».
Радамель Фалькао

«Мессининг ўйинини томоша қилиш менга завқ бағишлайди».
Луиш Фигу

«У ҳақида ёзманг, унга таъриф берманг. Шунчаки, унинг ўйинини томоша қилинг».
Пеп Гвардиола

«Месси – футбол олами учун бебаҳо неъматдир. Чунки у бутун дунё болаларига ўрнак бўла олади. У тенгсиз».
Йохан Кройф

«Месси эришган ютуқлар ғайриоддий ҳодиса. У – фавқулодда иқтидор эгаси. У ёшлигидан Зидан, Марадона, Кройф ва Пеле даражасида ўйнаган».
Юпп Ҳайнкес

«Менинг фарзандларим Мессини жудаям яхши кўради. Фаолиятимни тугатиб, у билан бирга ўйнаганимни эслаш ёқимли бўлади. Мен учун энг зўри Месси бўлиб қолаверади».
Жон Терри

«Месси – дунёнинг энг яхши ўйинчиси. Бу билан Роналдуни ёмон демоқчи эмасман, у ҳам ақл бовар қилмас даражадаги футболчи. Аммо Месси – худди бошқа сайёрадан келгандек. Бир йилда 90 та гол урган ўйинчи оддий одам бўлиши мумкин эмас. Буни фақат PlayStation'да қилиш мумкин».
Женнаро Гаттузо

«Мессининг ажойиб оёқлари бор. Унинг ўйинига қараб, қанчалар расво ўйинчи бўлганимни тушунаман».
Гари Линекер.

«Месси худди PlayStation'даги персонажга ўхшайди. У сизнинг исталган хатойингиздан фойдаланиши мумкин. У имконсиз нарсаларни амалга оширмоқда. Унда ўзига хос нимадир бор».
Арсен Венгер

«Месси деярли эришиб бўлмайдиган натижаларга эришди. Кимдир унинг натижаларини такрорлай олишига шубҳам бор. Тан олиш лозим, Месси – дунёнинг энг яхши ўйинчиси».
Жанлуижи Буффон

«Мессининг ўйинини кўриб: у ҳар йили «Олтин тўп»ни олиши керак деб ўйлайман. Мен учун у Криштиану Роналдудан кучлироқ. Унинг майдондаги хатти-ҳаракатлари болалар учун ибратдир».
Паоло Мальдини

«Месси – ҳақиқий даҳо. Унда ҳамма нарса бор. У майдонни яхши кўради, чап оёқда Марадона сингари ўйнайди. Бундан ташқари, у ҳақиқий жентлмен. Мен ҳеч қачон Месси ҳақида ёмон гап эшитмаганман».
Франц Беккенбауэр.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 07:00, 25.06.2020.
Ўқилди: 9848 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.