Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

«Шомуродов Роналду сингари меҳнаткаш» (катта интервью)

Баҳо:
+ | -

Тошкентнинг “Локомотив” клуби бош мураббийи Андрей Фёдоров Россиянинг Sportbox.ruнашри учун катта интервью берди. Қизиқарли суҳбатни сайтимиз кузатувчиларига илиндик.

Кайфиятингиз қандай? Тошкентдаги фаолиятингиз қандай кетмоқда?

— Сўнгги пайтларда мақтангудек аҳволда эмасман. “Локо” кетма-кет 3 та ўйинда мағлуб бўлди.

Бу мавсумда жамоангизга нима бўлмоқда?

— Афсуски, бизнинг таркибимиз 100 фоиз ўзгариб кетди. Ўйин услубимиздан воз кечганимизча йўқ, бироқ бу услубга йигитлар кўника олмаяпти. Ачинарлиси шундаки, ҳимоямизда муаммолар тиқилиб ётибди. Буни бартараф этиш учун ўзимиз истаганларни эмас, қурбимиз етганларнигина жамоага қўшиб олдик. Бу муаммони ечиш учун камлик қилмоқда.

Раҳбарият натижаларнинг ёмонлашгани боис “прессинг” остида қолдирмаяптими?

— Ҳозирча вазиятни тушунишга ҳаракат қилишмоқда. Бизни муҳим футболчиларимиз тарк этишгани боис, қийин вазиятда қолдик. Боз устига, жамоам мураккаб футбол ўйнашга интилмоқда. Майда паслар ва турли комбинацияларга асосланган ҳужум уюштиришга ҳаракат қиламиз, бироқ ўйинимиз тўлиқ шакилланмагани боис қарши ҳужумларда гол ўтказиб юборамиз. Дўстларим биз бой берган ўйинларни таҳлил қилиб чиқишди. Айтишларича, 90 дақиқа ичида йигитларим 30 ёки 40 секунд тактик ўқувсизлик қилишгани учун ҳам мағлуб бўлаётган эканмиз.

Ўзбек футболи ва Россия футболи ўртасидаги фарқ нимада?

— Ўзбеклар техникага кўпроқ урғу беради. Ҳатто бу ердаги 16-20 ёш орасидаги болалар Россиядаги тенгқурлариданда иқтидорлироқ деб айта оламан. Афсуски, бу ерда футболчиларнинг ўтиш ёшидаги системаси яхши йўлга қўйилмаган. Мисол учун, иқтидорли футболчи Тошкент клуби сафида бир мавсум яхши тўп суради. Кейин уни молиявий даромади ортади. Яшаш шароити яхшиланади. Қарабсизки, у ўсишдан тўхтаб қолади. Россияда эса, улардан кучсизроқ бўлсада, мотивацияга тўла йигитлар узоқроққа боришганига гувоҳ бўляпман.

Ўзбек ёшлари қайси чемпионатда тўп суришни орзу қилишади?

— Орзу қилишади, бироқ орзу учун ҳаракат сира кўзга ташланмаяпти. Шундай бўлсада, кўплаб ёшлар Россияда тўп суришни орзу истамоқда. Ҳеч бўлмаса Россияда тўп суриш учун ҳам рус тилини билиш талаб этилади. Янги авлод футболчиларидан аксариятигина рус тилида равон сўзлаша олади.

Ўзбек футболчилари ўртача қанча маош олишади?

— Ойига 500 доллардан 1000 долларгача. Айримлар 2000 минг ҳам олишади, бироқ бундай футболчилар жуда кам.

Сиз ўз футболчиларингиз билан рус тилида сўзлашасизми?

— Ҳа, бироқ кўпчилик мени тушунмайди. Агар ўз футболчиларим билан ёлғиз суҳбатлашмоқчи бўлсам, каттароқ ёшдаги футболчини таржимонлик қилишини илтимос қиламан. Менинг мураббийлар штабимда ҳеч ким ўзбек тилида сўзлашмайди.

Сиз ўзингизчи?

— Керак бўлса ўзбек тилидан ҳам фойдаланаман. Оддий сўзларни бемалол ўзбекчалаб шогирдларимга тушунтиришим мумкин.

Сизнингча,Россиядаги ўзбекистонлик футболчилар орасидаги энг кучлиси ким?

— Албатта, Элдор Шомуродов.

Унинг бошқа ўзбек футболчиларидан нима фарқи бор?

— У Роналду сингари меҳнаткаш. Ўз вақтида унинг амакиси билан тўп сурганман. У ҳам жуда меҳнаткаш футболчи эди. Меҳнатдан қочмаслик уларнинг қонида бор шекилли. Ўйлашимча, Карпин Элдор учун идеал позицияни топди. У Ўзбекистонда асосан қанотда тўп сурган. Айнан Карпин уни қанотдан марказга сурди ва бу тезда натижа беришни бошлади. Шомуродов техникаси билан мақтана олмайди, бироқ тажовузкорлик, голни сезиш қобилияти унинг ўрнини тўлдириб юборади. Бундан ташқари, у жуда уқувли йигит. Унга тактик кўрсатмаларни қайта-қайта тушунтириш шарт эмас. Ундаги кўплаб хислатлар бугунги ўзбек футболчиларига етишмаяпти.

Ўзбек футболидаги энг кучли футболчилар учлигини сананг!

— Биринчи ўрин,сўзсиз,Миржалол Қосимовники. Ундан кейин Красницкийва Биродар Абдураимовни эътироф этиб ўтган бўлар эдим.

Тошкентдаги ҳаётингиз қандай?

— Карантин чоғида бироз зерикарли. Деярли 6 ойдан бери бу ерда ёлғиз истиқомат қиляпман. Оилам Москвада. Бу руҳан инсонни қийнаб қўймоқда. Умуман олганда, Тошкентда ҳаёт яхши.

У ернинг нимаси сизга манзур келади?

— Умуман олганда,Ўзбекистон қуёшли ўлка. Бундан ташқари, бу ердаги инсонларнинг бир-бирига бўлган илиқ муносабатини ҳурмат қиламан.

Тошкентни қайсидир рус шаҳарларига қиёслай оласизми?

— Жуда қийин савол. Шундай бўлсада, Қозон шаҳри билан айрим ўхшашликлари мавжуд.

Иссиқ қийнаб қўймадими?

— Бўлмасамчи! Айниқса, энди кўчиб келганлар буни дарров англаб етишади. Жамоамда янги келган легионерлар мавжуд. Улар қолганлардан кўпроқ машаққат чекишмоқда. Ўзбекистондаги иссиқ инсонни лоҳас қилиб қўяди. Шу сабабли, бу соғлиқ учун ҳам ҳавфли. Мен ҳам Тошкентга 20 йилдан сўнг (2014-йилда)қайтим. Аввалига мослашиб олишим анча қийин бўлди. Бугунги кунда ҳаммаси ўз ўрнига тушиб кетган.

Локодаги легионерлар билан таништириб ўтсангиз?!

— Кирилл Погребнияк, Славко Дамянович ва Кахи Маҳарадзе. Грузин футболчиси анча йиллар илгари Ўзбекистонга келгани боис, унда адаптатция билан муаммо йўқ. Қолганларни бу борада огоҳлантирганман. Шундай бўлсада, улар кўпинча олдимга келиб:“Виталич, иссиқни қаранг! Бу иссиқда нафас олиш ҳам қийин. Машғулот ўтказиш ҳақида-ку гапирмаса ҳам бўлади”, — деб нолиб қўйишади.

Ўзбек ошхонасига қандай баҳо берасиз?

— У менинг учун дунёдаги энг зўри!

Қайси таомларни ҳуш кўрасиз?

— Биринчи навбатда паловни! Кейин қозон кабоб ҳам ўзгача таом. Кучли учликни сомса якунлаб берсин (кулади).

Ўзбекистондаги энг ширин десерт?

— Бу қовун ва тарвуз бўлса керак. Шунингдек,бу ерда маҳаллий деҳқонлар шундай ширин помидорни етиштиришадики, уни ўйлаб ўтирмай десертга қўшиш мумкин. Афсуски, у сабзавот бўлгани учун ҳам десерт деб бўлмайди.

Мана бир неча йилдан бери мураббийлик фаолиятини олиб боряпсиз. Ўзингизга кимни устоз деб ҳисоблайсиз?

— Биринчи навбатда Юри Саркисиянни. У инсон менинг Фарғонада тўп суриб юрган чоғларимда мураббийим бўлган. Кейинроқ, Қурбон Бердиев қўл остида тўп тепдим. Қурбон Бекиевичдан ҳам жуда кўп нарса олганман.

Сизнингча,мураббийлик ишида энг муҳим омил нима?

— Футболчилар билан дўстона алоқа ўрнатиш. Мен Про лицензияси учун ўқиган чоғимда, атайин футбол психологиясини яхшилаб ўрганишга ҳаракат қилдим. Футболчиларни руҳан қўллаб-қувватлаш жуда муҳим. Агар уларнинг юракларига сўзларинг етиб бормаса, ҳеч нарсани уддалай олмайсан. Мураббийларда биринчи навбатда қўл остидагилар билан яхши муносабат бўлиши лозим.

Айни дамда Россиядаги энг яхши мураббий ким?

— Бу ким қайси клубни бошқараётганига боғлиқ. Футбол машғулотлари деярли бир ҳил, бироқ жамоалар турли услубда футбол намойиш этишади. Барчаси қўл остингда қандай ижрочилар жам бўлганига боғлиқ. Натижаларга эътибор қаратадиган бўлсам, албатта Семак ва Карпинни алоҳида қайд этган бўлар эдим. Жамоани шакллантириш борасида “Сочи” мураббийи Федотовга қойил қолмасликнинг иложи йўқ.

Фаолиятингизда энг ёрқин учрашув?

— Бу 1994-йилда бўлиб ўтган Осиё ўйинлари финал учрашуви. Ўшанда Хитойни 4:2 натижаси билан мағлуб этиб чемпионликни қўлга киритган эдик. 23 ёшли футболчи бўлганим боис, жуда ҳаяжонлангаман.

Сиз билан бирга тўп тепган энг кучли футболчи?

— “Рубин”да Саво Милошивич билан бирга ҳаракат қилганмиз. У сўз билан барчани “уйғота” оладиган оратор эди. Унинг харизмаси ҳақида-ку гапирмаса ҳам бўлади. У жуда кучли шахс ва чинакам футбол юлдузи.

Ёдимда бор, биз учун у қадар муҳим бўлмаган учрашув олдидан Саво жуда чиройли нунқ сўзлган эди.

“Мен Англия, Испания ва ҳатто Италияда жуда кўп тўп тепганман, бироқ ҳеч қаерда чемпионлик таъмини тотиб кўрмаганман. Мени барча юлдуз деб ҳисоблайди, бироқ аслида оддий футболчиман. Чемпионлик менинг орзум. Бугун бу орзумни амалга ошириш имкони мавжуд. Орадан бир йил ўтибгина чемпионлик нима эканлигини англаб етишимиз мумкин!”

У Россия чемпионатини ерга урмагани ва мотивацияни йўқотмаганидан жуда таъсирланган эдим.

 

Собиқ жамоадошларингиз билан алоқадамисиз?

— Жуда кўпчилик билан мулоқотлашиб турамиз. Ҳатто Чори (Алехандро Домингес) билан ҳам.

У аргентиналик. Қайси тилдамулоқат қиласизлар?

— Ҳозир Googleтаржимон мавжуд. У ёрдамида тез-тез суҳбатлашиб турамиз. Яқин-яқингача Сидибе билан ҳам ижтимоий тармоқларда суҳбатлашиб турар эдик. Ҳозир негадир уни “йўқотиб қўйдим”.

Нимадан афсус чекасиз?

— Тўғриси, афсус чекишга хожат йўқ деб ҳисоблайман. 38 ёшга қадар савияли клублар шарафини ҳимоя қилдим. Россияда ҳам,Ўзбекистонда ҳам фақат чемпионлик учун кураш олиб бордим.

Дам олиш кунлари қандай ўтмоқда?

— Бу мавсумда деярли дам олиш учун имкон йўқ. Бўш вақтларимда ўйинларимни ва рақиб ўйинларини уйда таҳлил қилишга уринаман. Айниқса, рақибнинг сўнгги 3 та ўйинини томоша қилишни канда қилмайман. Боз устига, энди жуда тиғиз тақвим остида ҳаракат қилишимиз керак. Агар оилам билан бўлсам, дам олиш куни қаергадир кетишни ва бироз чалғишни ҳуш кўраман.

Тошкентда дам олиш масканлари мавжудми?

— Бўлмасамчи! Шаҳар ичида турли кўнгил очар масканлар етарлича топилади. Бундан ташқари, шаҳардан унча узоқ бўлмаган жойда тоғли регион жойлашган бўлиб, у ерда қишин-ёзин хордиқ чиқариш имкони мавжуд.

Таътил чоғида қаерга йўл оласиз?

— Айтсам ишонмайсиз. Сўнгги бор 2007-йилда оилам билан таътилни Кубада ўтказган эдик. Тез орада яна таътилга чиқишимиз керак (кулади).

Ўзингизга ва дўстларингизга қандай тилак билдирасиз?

— Ким спорт соҳасида бўлса, уларга омад тилаб қоламан. Бу жуда қийин йўл. Шу сабабли, уларга метин ирода ва сабр ёр бўлсин. Ҳар қандай омадсизликдан сўнг, тонгда ўз ишига бўлган маъсулият олиб билан олға қадам ташлашларига тилакдошман. Ҳаммаси кўнгилдагидек бўлиши учун 100 фоиз куч билан ҳаракат қилишимиз лозим.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 16:46, 28.06.2020.
Ўқилди: 6901 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.