Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне 3-0 Салернитана
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

Футболчилик чоғида ЖЧда ғолиб чиққан мураббийлар (рамзий жамоа)

Баҳо:
+ | -

Футболчилик чоғида мундиал олтин медалларини қўлга киритган ва кейинчалик мураббийлик соҳасида ҳам ўзини кўрсата олганлар ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Андреа Пирло яқиндагина “Ювентус” бош мураббийига айланди ва футбол оламидаги янги босқичга старт берди. Унинг футболчилик фаолияти киши кўзини қамаштириши бор гап. Қаҳрамонимиз “Милан” билан биргаликда ЕЧЛда зафар қучган бўлса, Италия терма жамоаси билан 2006-йилда ЖЧ ғолибига айланган. Унинг мураббийлик фаолияти қандай кўриниш олиши номаълум. Бугун мундиал олтин медалларини қўлга киритганларнинг янги амплуада ўзини яхши намойиш этганлардан ташкил топган рамзий жамоани эътиборингизга ҳавола этамиз.

Дарвозабон Дино Зофф (Италия 1982)

80-йилларнинг энг кучли киперларидан бири саналаган Дино деярли 15 йил давомида Италия терма жамоаси дарвозасини муносиб ҳимоя қилди. Қаҳрамонимиз нафақат ЖЧ (1982), балки 1968-йилда бўлиб ўтган Европа чемпионатида ҳам ғалаба қозонган. Дзофф қўлқопларини михга илгач, кўп ўтмай “Ювентус”да мураббий сифатида иш бошлади. Аввалига “зебра”ларни мамлакат чемпионлигига бошлаган Зофф,кўп ўтмай УEФА кубогида ҳам зафар қучди. Кейин, “Лацио”да бир муддат ишлади ва яна танаффус олди. Уни Италия терма жамоаси постига таклиф қилишгач, яна футболга қайтди. Қаҳрамонимиз 2000-йилда бўлиб ўтган Европа чемпионатига бошлаб борди ва мусобақанинг финалига қадар етиб борди. Афсуски, сўнгги дақиқаларда Вилтор Италияни қитъа чемпионлигидан маҳрум қилган бўлса, Тризеге “олтин гол” киритганча Зоффнинг Италиясини таслим этди.

Ҳимоячилар

Карлос Алберто (Бразилия 1970)

Бразилиялик ҳимоячини бугунги авлод мухлислари яхши танимаслиги мумкин, бироқ 1970-йилдаги жаҳон чемпионати Албертони жуда машҳур қилиб юборган эди. Бразилиянинг чемпионлиги билан якунланган турнир якунида ФИФА Карлосни дунёнинг энг кучли 100 та футболчисидан бири деб расман эълон қилади. Кейинроқ, Карлос мураббийлик фаолиятига асос солди. Тўғри, супер муваффақиятли мутахассис бўлгани йўқ, лекин икки бор Бразилия чемпиони бўлишни уддалади. “Фламенго” ва “Флуминенсе” клубларини чемпионлик сари етаклаган Карлос Алберто “Ботафого” жамоаси билан КОНМEБОЛ кубогида зафар қучади.

Лоран Блан (Франция 1998)

Бартезнинг пешонасидан бўса олиши билан мухлислар эътиборини тортган Блан ҳам футболчилик фаолияти борасида исталган юлдуз билан баҳслаша олади. Ўз уйида бўлиб ўтган ЖЧ ва 2 йилдан сўнг Европа чемпионатида ғолиб чиққан Блан мураббийликда ҳам “нимагадир” эриша олди. Айниқса, унинг “Бордо” билан чемпионликни қўлга киритгани сўзимизга исбот бўла олади. Кейинроқ ПСЖ билан бу трюкни такрорлаган Блан бир муддат Франция терма жамоасида ҳам фаолият олиб борди ва яна танаффус олди.

Франц Беккенбауэр (Германия-1974)

Футболчилик фаолиятида деярли барча совринларни боши узра кўтарган Беккенбауер мураббийликда ҳам жуда самарали иш олиб борди. Германия терма жамоаси ва “Бавария” сафида жуда кўп совринларни қўлга киритган Беккенбауэр “Марсел” билан УEФА кубогида ҳам зафар қучади. 1990-йилда эса, Германия терма жамоасини мундиал олтин медалларини қўлга киритишида жуда катта рол ўйнади. Уфутбол тарихидаги буюк мураббийлар қаторидан ўрин олади.

Берти Фогтс (Германия 1974)

Германиянинг олтин давридаги таркибининг яна бир вакили ҳам ўз юртига мураббийлик ортидан катта совринлар олиб келишни уддалаганлардан. Беккенбауэрдан сўнг “немис машинаси” тепасига келган Фогтс Германияни 1996-йилда Европа чемпионлигига бошлаб борди. Унга қадар, 10 йил давомида Германия ёшлар терма жамоалари билан катта мусобақаларда зафар қучди.

Ярим ҳимоячилар

Дидье Дешам (Франция 1998)

Дешам 1998-йилда Франция таркибида жаҳонда тенгиз бўлишни уддалагач, клублар миқиёсида ажойиб фаолият олиб борди. Мураббийликка қўл ургач, бирин-кетин финалларни бой берди. Ҳатто Роналдусиз қолиб кетган Португалияга Европа чемпионати финалида ҳам мағлуб бўлди. Россияда бўлиб ўтган мундиалда эса, эҳтиёткор футбол билан французларни чемпионлик сари бошлаб борди.

Женнаро Гаттузо (Италия 2006)

Гаттузо фаолиятини яқинда бошлаган бўлсада, “Наполи” билан Италия Кубогида зафар қучди. Айнан шу соврин сабабли бугунги рўйхатимиздан ўрин олди. Унинг мураббийликдаги илк йилларида барча уни оддий мотиватор деб ҳисоблаётган эди, бироқ Гаттузо кўз олдимизда мураббий сифатида шаклланиб бормоқда.

Зайниддин Зидан (Франция 1998)

Футболчи сифатида бутун дунёнинг меҳрини қозонган Зиданга мураббийликда ҳам омад келди десак, адашмаган бўламмиз. Қандайдир 5 йил ичида Зизу “Реал” билан 11 та совринга эга чиқди. 3 бор кетма-кет ЕЧЛдаги чемпионлик эса, унинг номини мураббий сифатида ҳам тарихга муҳрлаб қўйди.

Ҳужумчилар

Юп Хайнкес (Германия 1974)

Юп ўз даврининг энг чаққон ҳужумчиларидан бири эди, бироқ унинг 40 йиллик мураббийлик фаолияти ёрқинроқ ўтган. Хайнкес “Бавария” билан чемпионликни қўлга киритгач, “Реал”ни 32 йиллик танаффусдан сўнг яна Европа тахтига қайтаради. Мураббийлик фаолиятининг сўнгги мавсумида эса, “Бавария” билан требл қайд этди ва бошини баланд кўтарганча футбол оламини тарк этди.

Марио Загало (Бразилия 1958,1962)

Икки бор Бразилия билан Жаҳон чемпионатида зафар қучган Марио 1970-йилда Бразилия терма жамоасида бош мураббий сифатида иш бошлайди ва ўша йилдаёқ жамоасини Мундиалда ғолиб чиқишини таъминлайди. 1994-йилдаги Жаҳон чемпионати олдидан “олтин Марио”ни футболчилар ғалаба тумори сифатида ўзи билан мусобақага олиб кетишни талаб қилишади. Бу таклифга жон деб рози бўлган Загало терма жамоа спорт дирекотори сифатида АҚШга ташриф буюради. Эътиборлиси шундаки, ўша мундиал ҳам Бразилия учун олтин медаллар билан якунланади. Шундай қилиб, Загало Бразилия қўлга киритган 5 та чемпионлининг 4 тасига ўз улушини қўша олган.

Руди Фёллер (Германия 1990)

1990-йилда бўлиб ўтган жаҳон биринчилигининг 5 та ўйинида 3 та гол киритган Руди орадан уч йил ўтиб “Марсел” билан Европа чемпионлар лигасида ҳам зафар қучади. Бутсаларини михга илгач, “Байер” жамоасининг спорт директори сифатида иш бошлайди. 4 йилдан сўнг, Германия терма жамаосини бош мураббий сифатида қитъамизда бўлиб ўтган мундиалга бошлаб боради. “Немис машинаси”ни финалга қадар етаклаб броган Фёллер ҳал қилувчи ўйинда Роналдога имкониятни бой беради.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 10:02, 28.08.2020.
Ўқилди: 5902 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.