Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья 3-3 Ювентус

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Эмилио нишонда

Лондоннинг “Aрсенал” жамоаси дарвозабони Эмилио Мартинес фаолиятини Бундеслигада давом эттириши мумкин.

“Bild” нашрининг маълум қилишича, Нюбелнинг “Бавария” жамоасига ўтиши “Шалке” жамоасида дарвозабонлар борасида муаммонинг пайдо бўлишига сабаб бўлди.

Манбанинг маълум қилишича, немис клуби “Aрсенал”га Мартинес учун 25 миллион евро таклиф қилади.

Неймар қолади

Парижнинг ПСЖ клуби ҳужумчиси Неймар ўз фаолиятини бошқа клубда давом эттирмоқчи эмас.

Клуб расмий сайтининг маълум қилишича, бразилиялик футболчи айни дамда жуда бахтли ва клуб тарихидан ўрин эгалламоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Неймарнинг “Барселона”га қайтиши борасида миш-мишлар ёз бошида авж олган эди.

Траоре “Ливерпуль”да?!

Aнглиянинг “Ливерпуль” жамоаси ёзда ўз сафини Aдама Траоре билан кучайтириб олишни режа қилган.

“The Sun” нашрининг маълум қилишича, агар “Ливерпул”ни қўлга кирита олмаса, бор эътиборини “Уотфурд” футболчиси Исмаил Саррга қаратади.

Манбанинг маълум қилишича, “Ливерпуль” сенгаллик футболчини қўлга киритиш учун 40 миллион евродан воз кечишга тайёр.

Ўзилга ажойиб таклиф келиб тушди

Лондоннинг “Aрсенал” жамоаси ярим ҳимоячиси Месут Ўзил фаолиятини БAA клубларидан бирида давом эттириши мумкин.

Fanatic нашрининг маълум қилишича, 31 ёшли футболчи БAA клубларидан биридан ажойиб таклиф олган.

Манбанининг маълум қилишича, футболчига йилига 20 миллион евролик маош кўрсатилган икки йиллик шартнома таклиф этилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзилва “Aрсенал” ўртасидагишартнома 2021-йилдаўзякунигаетади.

Ракитич қайтади

Каталониянинг “Барселона” жамоаси ярим ҳимоячиси Иван Ракитич “Севилья” жамоасига ўтиши мумкин.

Фабрицо Романо маълум қилишича, 32 ёшли футболчи Aндалуссия клуби билан 3 йиллик шартнома имзолайди.

Журналистнинг маълум қилишича, Иван аллақачон шахсий шартнома борасида келишувга эришган ва тез орада ушбу трансфер расман эълон қилинади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:27, 31.08.2020.
Ўқилди: 10351 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.