Суперлиганинг иккинчи давра доирасидаги 14-тур ўйинида АГМК Бекободда "Металлург" меҳмонига айланди.
Иккинчи бўлимнинг 67-дақиқасида "Металлург"нинг ўнг қанотдан ташкил этган ҳужумини Саламат Қутибаев самарали якунлади. Жарима майдончасига оширилган тўпга оёғини ўз вақтида қўйган Қутибаев кутилмаган гол муаллифига айланди. Шундан кейин баҳсда бошқа гол урилмади. Шу тариқа АГМК мавсумдаги дастлабки мағлубиятини иккинчи давранинг илк беллашувида қабул қилиб олди.
Суперлига, 14-тур.
12 сентябрь, шанба
«Металлург» — АГМК 1:0
Гол: Қутибаев (67)
“Металлург” - 12. Александр Лобанов, 5. Аббос Отахонов, 8. Саламат Қуттибоев, 14. Аброрбек Тошқўзиев, 15. Зоҳид Абдуллаев (10.Шаҳзод Убайдуллаев, 61), 21. Камолиддин Тожиев, 23. Абдураҳмон Абдулҳақов (7.Дониёр Нарзуллаев, 61), 27. Ихтиёр Тошпўлатов, 28. Станислав Андреев, 43. Даврон Анваров (11.Мурод Бобожонов, 80), 88. Евгений Чумак.
Захира: 1. Акмал Турсунбоев, 4. Одилбек Абдумажидов, 9. Маҳмуджон Қудратиллаев, 22. Шаҳзодбек Ғофурбеков, 36. Тўлқин Эргашев.
АГМК (4-3-3) — 35.Валижон Раҳимов - 2.Акмал Шораҳмедов ©️ (20.Мирғиёс Сулаймонов, 84), 44.Бобур Йўлдошев, 3.Сардор Раҳмонов (5.Дилшод Жўраев, 73), 11.Мурод Тошматов - 23.Йован Жокич, 17.Санжар Турсунов, 18.Баҳром Абдураҳимов (10.Шаҳзод Нурматов, 78) - 77.Арслонмират Аманов (94.Ҳусниддин Ғофуров, 73), 9.Зафар Полвонов (21.Мате Ватсадзе, 78), 7.Элгужа Григалашвили.
Захира: 12.Роман Абдулов, 4.Миржамол Қосимов, 30.Жасур Умаров, 88.Игорь Зонич.
Огоҳлантиришлар: Абдулҳақов (38) - Йўлдошев (23), Григалашвили (90).