"Пахтакор" Чемпионлар Лигаси 3-турида "Ал Ҳилол"га қарши баҳсда 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Ҳакам томонидан биринчи бўлимга қўшилган дақиқаларда ҳисоб очилди. Жовинко 22 метрлардан белгиланган жарима зарбасидан унумли фойдаланиб ҳисобни очди - 1:0.
Иккинчи бўлимда эса 64-дақиқада ҳакамлар қўпол хатога йўл қўйишди. Ўйиндан ташқари ҳолатда турган Гомисни ёрдамчи ҳакам кўрмади. Суюнов эса бу вазиятда жарима майдони ташқарисида тўпни қўли билан ўйнагани сабабли майдондан четлатилди.
Шунга қарамай, ҳужумга ташланган "шерлар" 70-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Чераннинг зарбасидан сўнг дарвозабон қайтарган тўпни Дердийок дарвозага йўллади - 1:1.
Ҳакам томонидан қўшилган 7-дақиқада Хатан Султон йўллаган зарба дарвозага бориб тушди. Шу тариқа жуда чиройли ўйин кўрсатган "Пахтакор" мазкур баҳсда мағлубиятга учради.
"АЛ ҲИЛОЛ" - "ПАХТАКОР" - 2:1 (1:0)
Голлар: Жовинко, 45+2 - 1:0. Дердийок, 70 - 1:1. Хатан Султон, 90+6 - 2:1.
"Ал Ҳилол": Абдуллоҳ Муайиф, Ёсир Шаҳрани, Абдуллоҳ Ал Ҳафиз, Жан Хюн Су, Амир Курди (Али Булайҳи, 88), Муҳаммад Канно, Носир Давсари (Хатан Султон, 82), Андре Каррильо, Салим Давсари, Себастьян Жовинко, Бафетимби Гомис.
"Пахтакор": Суюнов, Алижонов, Анзур Исмоилов, Кримец, Сайфиев (Комилов, 85), Ҳамробеков, Собирхўжаев (Аброр Исмоилов, 67), Ҳамдамов (Қувватов, 67), Черан, Машарипов, Сергеев (Дердийок, 62).
Огоҳлантиришлар: Ёсир Шаҳрани, 26. Черан, 81. Анзур Исмоилов, 89. Комилов, 90+4.
Четлатиш: Суюнов, 64.