Италиянинг «Милан» клуби ҳужумчиси Рафаэль Леау ўзининг "Твиттер"даги расмий саҳифасида коронавирусга чалинганини билдирди.
Португалиялик футболчи миланликларнинг ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этмади. 21 футболчи аллақачон изоляцияда сақланмоқда.