Кириш Регистрация
17/04 18:00 Локомотив 0-2 Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК 3-2 Бухоро
17/04 20:15 Сурхон 0-1 Қизилқум
17/04 21:30 Сассуоло - Комо
17/04 23:45 Интер - Кальяри
18/04 16:30 Брентфорд - Фулхэм
18/04 18:00 Удинезе - Парма
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Лидс - Вулверхэмптон
18/04 19:00 Ньюкасл - Борнмут
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
18/04 21:00 Наполи - Лацио
18/04 21:30 Тоттенхэм - Брайтон
18/04 23:45 Рома - Аталанта
19/04 00:00 Челси - Ман. Юнайтед
19/04 15:30 Кремонезе - Торино
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:00 Верона - Милан
19/04 18:00 Эвертон - Ливерпуль
19/04 18:00 Астон Вилла - Сандерленд
19/04 18:00 Ноттингем Форест - Бёрнли
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон
19/04 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
19/04 21:00 Пиза - Женоа
19/04 23:45 Ювентус - Болонья

Фердинанд: «Вудворд менга нисбатан ноҳақлик қилган эди»

Баҳо:
+ | -

Aнглия терма жамоаси ва «Манчестер Юнайтед» клубининг собиқ сардори “High Performance Podcast ” кўрсатувида ўзининг сўнгги мавсумини хотирлади. Рио, сўнгги сўзини айтишга имкон бермаган Эд Вудвордан хафа эканлигини яшириб ўтирмади.

“Ҳар бир футболчи клубда қолиш ёки кетиш ҳақида фикр юритиши турган гап. «Манчестер Юнайтед» футболчилари мавсумнинг сўнгги учрашувида клубда қолиши ёки кетиши ҳақида Эд Вудворддан смс олади. Aгар, Эд футболчини жамоада олиб қолишни истамаса, унга «Биз сизга янги контракт таклиф этмаймиз» қабилидаги номани юборади. Ёки ҳеч бўлмаганда янги жамоа излашингиз кераклигидан хабардор этади. Энг қизиғи шундаки, менга ҳеч қандай смс келмади. Шу сабабли жамоа билан яна бир мавсум қолиш ҳақида бош қотиришни бошладим. «Манчестер Юнайтед»да тўп суриш мен учун шараф. Бу лаззатли дақиқаларнинг кўпроқ давом этишини истар эдим.

Мавсумнинг сўнгги учрашувини «Саутгемптон»га қарши ўтказдик. Ўйин якунлангач, кийиниш хонасига кирдим. Клуб директорлари мавсумдаги сўнгги ўйиндан сўнг, доимо кийиниш хонасига киришади. Бу «қизил иблислар» учун одат тусига кирган. Улар йигитларга мавсум учун миннатдорчилик билдирганча тезда чиқиб кетишади. Эд Вудворд ҳаммага мавсум учун ташаккур изҳор этди ва менинг олдимга келиб тўхтади. У билан жилмайиб сўзлашдим. Шу пайт кутилмаганда: « Мени эшит, Биз сенинг шартноманинг узайтирмоқчи эмасмиз. Клуб учун кўрсатган хизматларинг учун раҳмат. Ўзингга бошқа клуб излашинг мумкин.»

Бу сўзларни эшитиб, музлаб қолдим. Ичимда «вау» деб юбордим. Очиғи, жуда ғалати аҳволга тушиб қолдим. Наҳотки?!  У менинг севимли клуб сафидаги сўнгги ўйиним эканлигига ишонгим келмади. Мухлислар билан хайрлашмаганим жуда алам қилди. Боз устига, яна камида бир мавсум тўп суришни режалаштираётган эдим. Мен билан ҳеч бўлмаса ёрдамчи мураббий сифатида шартнома имзолашади деб ўйлаган эдим.

Aчинарлиси шундаки, клуб менга мураббийлик таклиф этмади. Ҳатто хайрлашув учрашувини ўтказиш учун ҳам имкон бермади. Шундай бўлсада, мухлисларга сўнгги сўзимни айтиб олишга муваффақ бўлдим. Кейинроқ ҳамма билан хайрлашиш учун менда имкон бўлмади. Бунга вақтим йўқ эди. Ўйлашимча, Aнглиянинг энг кучли клуби ўз фахрийлари билан бундай хайрлашмаслиги керак. Бу сингари вазиятни такрорланишини истамайман.”

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 06:45, 22.09.2020.
Ўқилди: 4589 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

L’Équipe: «Реал» бош мураббийликка икки асосий номзодни белгилади [2228]

«Реал» президенти ёзда клубни тарк этадиган 8 нафар футболчи рўйхатини тузди — Sport.es [2174]

«15 та титулни қандай қўлга киритишгани энди тушунарли»: Оливер Кан «Реал»ни қаттиқ танқид қилди [1908]

Zo'r TV телеканали 18-апрель куни Испания кубогининг финал баҳсини жонли трансляция қилади [1786]

Ўзбекистонлик 15 ёшли футболчи «Челси» академияси аъзосига айланди [1767]

«Фақат учтасини биламан»: Неймар техник маҳорати энг кучли футболчиларни санаб ўтди [1706]

Жавоҳир Синдаров: “Жаҳон чемпиони бўламан ва кейинги сафар Абдусатторов билан ўйнайман” [1668]

"Манчестер Юнайтед"нинг "Челси" билан ўйин олдидан фақат битта марказий ҳимоячиси қолди [1421]

Саудия Арабистони терма жамоасига янги бош мураббий тайинланади [1415]

Диего Симеоне Мадридда 180 та квартира ва 7 та виллага эгалик қилади [1372]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик