Кириш Регистрация
04/03 00:30 Борнмут 0-0 Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон 2-0 Бёрнли
04/03 00:30 Лидс 0-1 Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон 2-1 Ливерпуль
04/03 18:45 Қўқон-1912 1-2 Пахтакор
04/03 19:15 Қизилқум 2-1 Андижон
04/03 23:00 Райо Вальекано 3-0 Реал Овьедо
05/03 00:30 Астон Вилла 1-4 Челси
05/03 00:30 Фулхэм 0-1 Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон 0-1 Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити 2-2 Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл 2-1 Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор - Бухоро
05/03 19:15 Машъал - Локомотив
05/03 19:30 Сурхон - Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм - Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК

Андрей Микляев: «Йигитларга раҳмат айтаман»

Баҳо:
+ | -

«Металлург»га қарши ўйиндан кейин «Локомотив» бош мураббийи Андрей Микляев ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Ростдан ҳам, қизиқарли ўйин бўлди. Жуда кўп вазият яратилди, жанговар ўтди. Йигитларга борини бериб, ҳаракат қилгани учун раҳмат айтаман. Ғалабага бир қадам қолганди. Тўғри, иккинчи бўлимда ўйин асосан бизнинг дарвозамиз ёнида кечди.

— Бугун сўнгги дақиқаларда очко йўқотилди. Умуман олганда Бекободга қандай мақсад билан келгандингиз?
— Биз доим ғалаба қозонишни истаймиз. Бугун ҳам бунга яқин эдик. Турнир жадвалидаги ўрнига қарамасдан «Металлург»га қарши яхши ўйнаб, ғалабага эриша олишимиз мумкинлигини ҳам кўрсата олдик. 2 очко йўқотилгани бироз аламли бўлди, бироқ 1 очко ҳам ёмон натижа эмас.

— «Локомотив» кетма-кет тўртинчи ўйиндирки, «Металлург»ни мағлуб эта олмаяпти. Бунга нима сабаб деб ўйлайсиз?
— Чунки «Металлург» ҳам кучли жамоа. Буни сўнгги пайтлардаги жамоанинг ўйини ва турнир жадвалидаги ўрни орқали билишимиз мумкин. Таркибдаги футболчилар узоқ вақтдан буён бирга ўйнамоқда. Биз эса ёшларга таянишга ҳаракат қиляпмиз. Ҳали барчаси олдинда.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 06:37, 26.09.2020.
Ўқилди: 2102 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.