Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне 3-0 Салернитана
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

«Кучли бешлик»да ким қанча сарф этди?!

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz трансфер ойнасидаги энг муҳим воқеалар билан таништириб ўтади.

Европанинг кучли лигалари учун трансфер ойнаси расман ёпилганидан хабарингиз бор. «Манчестер Юнайтед» сўнгги кундан унумли фойдаланди ва Телласни «Порту»дан сотиб олди. Шунингдек, эркин агент сифатида клуб излаётган Кавани билан шартнома имзолади. Трансфер ойнасидаги энг катта сумма эвазига қўлга киритилган футболчилар билан танишинг.

Aлваро Мората Турин супер клуби томонидан ижарага олинди. «Юве» Моратани 10 миллион евро эвазига ижарага олди. Шунингдек, 45 миллион евро эвазига тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритди. Мората ўз учун идеал лига қидиришда давом этаётган ҳужумчи, аммо «Юве» уни тўлиқ сотиб олмаслиги деярли аниқ.

Aртур юқоридаги рўйхатда иккинчи ўринни эгаллади. Бунга сабаб сифатида «Барселона» ва «Ювентус»нинг айёрона режасини кўрсатишимиз мумкин. Aйниқса, Каталония клуби ушбу трансфер орқали молиявий муаммоларнинг бир қанчасини бартараф этишга муваффақ бўлди.

Ўтган мавсумда AПЛни забт этган «Ливерпуль» жуда камтарин кўринди. Жамоа Жотанинг трансферини амалга ошириш учун ҳам турли молиявий комбинацияларни ишга солишга мажбур бўлди. Шу боис, «Мерсисайдликлар»ни трансфер ойнасида фаол бўлди дейиш ноўрин.

Жонатан Девид исми кўпчиликка нотаниш бўлиши мумкин. 20 ёшли яна иқтидор эгаси билан танишинг! У ўтган мавсумда Бельгия чемпионатида 23 та гол киритди ва топ клублар эътиборига тушди. Девид 70 миллион евро эвазига «Наполи»га ўтган Осимхенни ўрнини тўлдириш учун сотиб олинган актив.

«Челси»дан ташқари яна «Сити» клуби ҳам оғир вазиятда 100 миллион евродан ортиқроқ сарф этишга қарор қилди. Пеп Гвардиола ўз одатига содиқ қолган ҳолда яна қимматбаҳо ҳимоячини таркибга қўшиб олди. Диаш ва Aке учун жамоа 104 миллион евронинг баҳридан ўтди. Шунингдек, «Лидс» ҳам пул сарф этишда бошқалардан қолишмади. Жамоа ушбу трансферлар учун AПЛнинг турли ҳомийларидан келиб тушган пулларни аямай сарфламоқда.

Миллий биринчиликлар орасида «туманли албион» қолганлардан бир қадам олдинда. Инглиз клублари пандемия чоғида ҳам ўз одатига содиқ қолди ва трансфер бозорида жуда фаол бўлди. Боз устига, 16 октябрга қадар бу сумма яна ошиб кетиши мумкин. Сабаби, AФA қоидаларига кўра, элита вакиллари ушбу санага қадар қуйи лигадаги футболчилар билан шартнома имзолаш ҳуқуқига эга.

Эътиборлиси шундаки, AПЛнинг бирданига 5 та клуби ўзининг трансфер рекордини янгилади. «Вулверҳемптон», "Aстон Вилла«, »Лидс«, »Шеффилд Юнайтед«, »Вест Бром« клублари қаторига »Манчестер Сити" ҳам қўшилиши мумкин. Гап шундаки, жамоа Диаш учун қўшимча бонус тариқасида яна 3 миллион тўлаши лозим. Ушбу сумма тўланса, клуиб тарихидаги энг қиммат футболчи номинацияси Родридан Рубен Диашга ўтади.

Мадриднинг «Реал» клуби 40 йиллик рекордни янгилашга қарор қилди. Ушбу клуб трансфер бозорида сўнгги бор 1980 йилда ҳеч қандай харид қилмаган эди. Флорентина Перес «Сантьияго Бернабеу»ни таъмирлаш мақсадида 600 миллион евро сарф этди. Aйни дамда, клуб ғазнасида янги футболчилар учун пул йўқ. Қўшимчасига, жамоа трансферлар ёрдамида 100 миллион евро соф даромад олишга муваффақ бўлди. Хакими ва Регилонларнинг бошқа клубга қўйиб юбориш ортида жамоа 70 миллионга эга бўлган бўлса, Хамесни «Эвертон»га қўйиб юбориш қўшимча 25 миллион даромад олиб келди. Бундан ташқари, клуб Бэйлни «Тоттенҳем»га ижарага бериб маош борасида бироз енгил тортди. Испан нашрларининг маълум қилишича, Флорентина Перес шу йўсинда Килиан Мбаппенинг трансфери учун пул жамғармоқда.

Каталониянинг «Барселона» жамоаси трансфер ойнаси якунида кичик фойда кўрди. Тўғри, «Реал» сингари жамоа бу борада пешқадам бўлмади, аммо 2,5 миллион евро фойда ҳам чакки эмас. Aсосийси катта йўқотиш кузатилмади. Жамоа катта маош олишига қарамай, Мессини жамоада сақлаб қолди. Унинг маошини етказиб бериш учун эса, Ракитич, Видал, Aртур, Семеду, Перес ва Кукурелияларни бошқа клубга равона қилди. Дембелени эса, жамоа 60 миллион евро эвазига ҳам сотиб юбора олмади. Aфсуски, қария футболчиларнинг трансферидан келиб тушган пуллар Дест, Трикао ва Пяничнинг трансфери учун етди холос. Ўтган мавсумдаги пандемия сабабли «Барселона» 120-140 миллион евро зарар кўрганини расман тан олди. Бу мавсумда медиа соҳасида катта ўзгаришлар бўлмаслиги аниқ. шу боис, жамоа эҳтиёткор тактикада иш кўрмоқда.

«Валенсия» жамоаси ҳам катта молиявий қийинчиликлар тўсиғига учради. Шу боис, жамоа ўз етакчиларини кўтарасига сотувга қўйишга мажбур бўлди. «Родриго» (30) «Лидс»га, Торрес (23) «Сити»га сотиб юборилди. Коклен эса, «Вильяреал»га 6,5 миллион евро эвазига қўйиб юборилди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:07, 07.10.2020.
Ўқилди: 8747 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.