Кириш Регистрация

Россия терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Швецияга ютқазиб қўйди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Россия футбол терма жамоаси 8 октябрь, пайшанба куни Москвада Швецияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказди.

Учрашувда аралаш таркиб билан қатнашган россияликлар кичик ҳисобда имкониятни бой берди. Баҳснинг 21-дақиқасида Александер Исак шведларни олдинга олиб чиқди.

72-дақиқада Маттиас Йоҳанссон меҳмонларнинг иккинчи голини урди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Александр Соболев ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди.

Россия терма жамоаси октябрь ойидаги кейинги иккита ўйинни Миллатлар Лигаси доирасида Туркия (11 октябрь) ва Венгрияга (14 октябрь) қарши ўтказади. Шведлар 11 октябрда Хорватияга қарши ўйин ўтказса, 14 октябрда Португалия билан ўйнайди.

Ўртоқлик учрашуви
8 октябрь, пайшанба
Россия — Швеция 1:2
Голлар: 0:1 – 21 Исак, 0:2 – 72 Йоҳанссон, 1:2 – 90+1 Соболев.
Россия: Жанаев, Фернандес (Черишев, 61), Кудряшов, Караваев, Жирков, Газинский (Кузяев, 74), Мостовой (Ионов, 61), Миранчук (Бакаев, 74), Оздоев (Зобнин, 46), Кутепов, Дзюба (Соболев, 46).
Швеция: Юнссон, Крафт (Йоҳанссон, 46), Старфелт, Бенгтссон (Ольссон, 72), Ҳолмен, Сема (Классон, 77), Свенссон, Сванберг, Ларссон (Ольссон, 46), Исак (Квайсон, 64), Ларссон.
Огоҳлантиришлар: Кузяев (85), Ольссон (90).

Манба: daryo.uz
Киритилди: 07:56, 09.10.2020.
Ўқилди: 3031 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«У ақлдан озган». Ҳусанов Доннарумма билан ҳазиллашди ва жавоб олди (видео) [13773]

«Барселона» 20 миллион еврога “янги Неймар”ни топди [3544]

Zo'r TV телеканали 27-май куни Конференциялар лигасининг финал ўйинини жонли трансляция қилади [3500]

«У уч ҳафта давомида биз билан ишлади ва мен ҳайрон қолдим» – Каннаваро Азизбек Амоновни миллий жамоа таркибига киритгани ҳақида [3114]

Моуриньо Гюлернинг «Реал»даги келажагини ҳал қилди [2649]

«Барселона» Альварес учун 70 миллион евро ва футболчисини таклиф қилди [2611]

«Барселона» Роберт Левандовскига ўринбосар топди [2277]

Каннаваро: «Ҳамма Ҳусанов ҳақида гапирганда, мени у ҳайрон қолдирганди» [2252]

XXI асрда Кейнгача фақат икки футболчи бир мавсумда 60 тадан ортиқ гол урган эди [1617]

«Барселона»нинг янги трансфер стратегияси: Юлдузларни жалб қилиш учун махсус режа [1554]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик