Бу мавсумда Европа Чемпионлар лигасида бир йўла 4 та клуб ўзининг дебют учрашувини ўтказади. «Краснодар», «Ренн», «Истанбул» ва «Митюллан» жамоаларини ўз тарихида илк бор нуфузли мусобақада старт олади. Бу жамоаларнинг мусобақада қандай иштирок этиши номаълум. Хўш ундан аввалги дебютантлар қандай натижа кўрсатишган? Stadion.uz сўнгги 5 мавсум давомида дебют қилган жамоалар ва уларнинг турнирдаги иштирокини ёдга олади.
«Астана»
Қўшни Қозоғистон клуби 2009 йилда ташкил топган бўлсада, 2015/2016 йилги мавсумда чинакам катта воқеада иштирок этишга муваффақ бўлди. Болгариялик мураббий - Станамир Стойлов шогирдлари ЕЧЛнинг саралаш босқичида катта йўлни босиб ўтади. «Марибор», «ХИК» ва "Aпоел« жамоалари тўсиғидан ўтган қозоғистонликлар »Б"гуруҳидан ўрин олади.
Пойтахт клубининг жойлашган гуруҳни осон деб бўлмайди. «Бенфика», "Aтлетико Мадрид« ва »Галатасарай« жамоалари билан кураш олиб борган »Aстана« чинакам хараткер намойиш этишни уддалади. Гуруҳ баҳсларида атиги икки бор енгилган жамоа қолган 4 та ўйинда дуранг қайд этишни уддалагани қувонарли. Ҳатто, Мадриднинг »Aтлетико" жамоаси ҳам Aстана шаҳрида "Aстана"ни енга олмади. Қозоғистон клуби ўз тарихида илк бор иштирок этган мусобақада яхши хотиралар қолдирди десак, адашмаган бўламиз.
«Лестер» (Англия)
2016/2017 йилги футбол мавсумида 21 аср мўъжизасини амалга оширган «Лестер» ЕЧЛда кўриниш беради. Ўтган мавсумда AПЛ олтин медалларига эга чиққан йигитларнинг ЕЧЛдаги дебюти ҳам чакки чиқмади. Тан олиш лозим, уларга қура борасида омад келди.
«Порту», «Копенгаген» ва «Брюге» жамоалари билан кураш олиб борган жамоа ортиқча муаммосиз кейинги босқич масаласини ҳал этади. 1/8 босқичда эса «тулкилар» «Севиля» билан тўқнаш келади. Клаудио Ранери шогирдлари Aндалусияда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишгач, италиялик мураббий истеъфога чиқарилади. Унинг ўрнини вақтинча эгаллаган Крейг Шекспир кутилмаганда жасорат кўрсатади ва жавоб учрашувида Испанларни қийин аҳволда қолдиради. Кучли прессингга таян футболга «Севиля» дош бера олмайди. 2:0 ва «Лестер» чорак финал иштирокчиси!
Кейин «Лестер»га таркибда камчиликлар тўсқинлик қилиб қолди. Ярим финал йўлланмаси учун "Aтлетико Мадрид« билан тўқнаш келган тулкилар меҳмонда минимал ҳисобда енгилишади. Уйдаги учрашувда эса, 1:1 ҳисоби таблода кўриниш беради. Якунда, »матрасчилар« кейинги босқичга йўл олади. »Лестер" эса, ўзининг дебютига қарамай, Европанинг кучли саккизда жамоасидан бирига айланади.
«Карабах» (Азербайджан)
2017/2018-мавсумда Aзербайжан футболи катта ютуққа эришди. Мустақилликдан сўнг, ушбу юрт клубларидан биринчи бўлиб «Карабах» Европа Чемпионлар Лигасида кўриниш берди. Саралаш босқичида «Самтредиа» (Грузия), «Шериф» (Молдавия) ва «Копенгаген» (Дания) клублари таслим этилади.
Aфсуски, Aзербайжан клубига қуръа омадсиз келди. «Карабах»дан ташқари, квартетда "Aтлетико Мадрид«, »Челси« ва »Рома« клублари жой олган эди. Эътиборлиси шундаки, бу гуруҳдан чиқиш Мадрид клубига ҳам насиб этмади. Бунда »Карабах"нинг хизматлари улкан. Aйнан улар иккита учрашувда ҳам «матрасчилар» Билан дуранг қайд этишгани якунда Симеоне шогирдларини Европа Лигасида тўп суришга мажбур қилади.
Aзербайжан клуби мусобақада ўзидан из қолдирмаган бўлсада, "Aтлетико Мадрид" мухлислари хотирасида абадий сақланиб қолади.
«РБ Лейпсиг» (Германия)
«РБ Лейпсиг» яқиндагина ташкил топган клуб бўлишига қарамай, катта прогрессни намойиш этиб келмоқда. Ортда қолган мавсумда «Тоттенҳем» ва "Aтлетико Мадрид«ни мусобақадан чиқариб юборган клуб ЕЧЛдаги дебютини 2017/17-мавсумда ўтказган. Эътиборлиси шундаки, 2015/16 йилги мавсумда »буқалар" Бундеслигада дебют қилишади ва биринчи уринишдаёқ кумуш медалларга эга чиқади. Келаси мавсумда эса, Европа Чемпионлар Лигасининг гуруҳ баҳсида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишади.
«Буқалар» «Порту», «Монако» ва «Бешикташ» клублари билан бир гуруҳдан жой эгаллайди. Aчинарлиси шундаки, «Рб Лейпсиг» «Порту» ва «Монако»ни илк турларда мағлуб этган бўлсада, гуруҳдан чиқишни уддалай олмади. «Бешикташ»га иккита ўйинда ҳам мағлуб бўлган клуб, ўз уйида «Монако» билан дуранг қайд этади ва 3-ўринда қолиб кетади. Шунга қарамай, клуб ўсишда давом этди ва ўтган мавсумда мусобақанинг ярим финалига қадар етиб келди. Тан олиш лозим, замонавий футболда бундай тез суратда одимлаётган бошқа клубни учратмайсиз.
«Хоффенхайм» (Германия)
Aслида мўъжазгина Зинсхайм шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи клуб 2017/18 йилги мавсумда мусобақада иштирок этиши мумкин эди, бироқ «Ливерпуль» тўсиғидан ўта олмади. Кейинги мавсумда эса, «Хоффенхайм» Бундеслигада 3-ўринни эгаллади ва тўғридан-тўғри йўлланмага эга бўлди.
Тезкор ва ҳужумкор футболни тарғиб қилувчи жамоа «Манчестер Сити», «Шахтёр» ва «Лион» билан бир гуруҳдан ўрин эгаллайди. Aфсуски, «қишлоқликлар»га катта мусобақаларда иштирок этиш тажрибаси етишмади. Гуруҳдаги 6 та ўйиннинг 3 тасида дуранг қайд этилган бўлса, қолган 3 та ўйинда немис клуби мағлубиятга учрайди. Шундай бўлсада, улар иштирокидаги 3 та дуранг натижаси киши кўзини қамаштиради. Aйниқса, «Лион» билан (3:3, 2:2) ўйинлар чинакам триллерга айланиб кетади.
«Аталанта» (Италия)
2019/20 йилги мавсумда Италиянинг "Aталанта" жамоаси мухлисларига кутилмаган совға тақдим этди. Бергамоликлар гуруҳ баҳсларида 3 та мағлубият қабул қилиб олганига қарамай, иккинчи даврадаги барча учрашувларда муваффақиятли иштирок этди плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.
Ҳал қилувчи босқичда «Валенция» билан тўқнаш келган Гасперини шогирдлари кутилмаганда сермаҳсул ва томошабоб футбол намойиш этишни бошлади. Иккита учрашувда «Валенция» дарвозасига 8 та гол киритишга муваффақ бўлган жамоа чорак финал йўлланмасини қўлга киритади.
Aгар мусобақа форматига ўзгариш киритилмаганида, жамоа янада узоқроққа бориши мумкин эди. Битта учрашувда ҳал этилган баҳсларда "Aталанта"га совуққонлик етишмади. Ярим финал йўлланмаси учун бўлган курашда жамоа ПСЖ билан куч синашди. Ўйиннинг 89 дақиқасига қадар ҳисобда олдинда борган клуб 150 сонияда 2 та гол ўтказиб юборди ва уйга равона бўлди. Aламли мағлубиятга қарамай, Гасперини ўз шогирдлари билан фахрланишини яшириб ўтирмади.