Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Рифат Акрамхўжаев: «Локо U-18даги футболчилар асосий жамоага чақирилса, бундан фақатгина хурсанд бўламан»

Баҳо:
+ | -

«Локомотив»нинг U-18 жамоаси бош мураббийи Рифат Акрамхўжаев клуб расмий сайтига интервью берди.

— Ушбу мавсум ҳақида гапирсангиз. Чемпионатдаги узоқ муддатлик танаффус футболнинг сифатига қанчалик таъсир ўтказди?
— Таъсир кучини 100 фоизга баҳолайман. Табиийки, узоқ муддатли танаффус барчага таъсир қилди. Футбол планида ёш футболчилар кундан кунга ўсишлари, ҳар куни машғулотларда қатнашиб, мусобақаларда иштирок этиши керак. Ушбу мавсум олдидан биз режа асосида тайёрландик, бир неча назорат ўйинларида қатнашдик, чемпионатни яхши бошлагандик. Бироқ пандемия барчасини ўзгартириб юборди. Танаффус пайтида ҳамма футболчилар уйда индивидуал тарзда машғулотларда қилди. Бироқ футбол — жамоавий спорт тури. Индивидуал машғулотлар эса қанчалик кучли бўлмасин, жамоавий машғулотларга етмайди.

— Марказлашган формат — ҳолатдан чиқиб кетишнинг энг яхши йўли...ми?
— Йил тугашига 2,5 ой қолди. Вазиятдан чиқиб кетишнинг бошқача йўли йўқ. Форс-мажор ҳолатини тушуниб турибмиз. Бироқ мусобақани ушбу форматда эртароқ бошлашимиз ҳам мумкин эди.

— Жамоа бир неча учрашувларда қатнашди, ғалабалар ҳам мағлубиятлар ҳам кузатилди. Ўйин сифати борасида қайси учрашувни алоҳида қайд эта оласиз?
— «Металлург» билан ўйин (ўшанда Рифат Акрамхўжаев шогирдлари 4:2 ҳисобида ғалаба қозонганди), чунки ўша куни жамоа мағлуб бўлиб турган пайтда ирода намойиш қилиб, ўйин боришини ўзгартира олганди. Биз жуда кўп вазият яратяпмиз. Бироқ шунга яраша жуда кўп гол қўйиб юборяпмиз, ушбу ҳолат мени ташвишга солмоқда. Бу борада биз кўп ишлашимиз керак. Бироқ ўйин сифати борасида мамнунман. Шунингдек, «Бунёдкор»га (жамоа 3:5 ҳисобида мағлуб бўлганди) қарши ўйинни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтишим мумкин. Ўшанда бизнинг хатоларимиздан рақиблар фойдаланиб кетишганди. Ҳа, ҳимояда хатолар бор, узоқ муддатлик танаффусдан кейин йигитлар потенциалини кўрсатишга бироз қийналишмоқда. Аслида футбол шуниси билан қизиқ — унда осон ўйин ҳам қийин ўйин ҳам бўлади. «Сўғдиёна»ни 8:0 ҳисобида мағлуб этдик. Ўшанда нима қилиш керак бўлса, барчасини бажаргандик. Шуни ҳам қўшиб кетишим мумкинки: ҳар бир ўйинда рақиб посбони билан бирга-бир ҳолатга жуда кўп бора чиқиб боряпмиз. Аммо бундан кўра кўпроқ яримта имкониятлардан фойдалана оляпмиз. 100 фоизлик вазиятлар эса голга айланмаяпти. Биз ишончли ўйнаб, ҳар бир вазиятдан фойдалана оладиган жамоа тузишга ҳаракат қиляпмиз.

— Айни дамда сизнинг жамоангиз турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди. Кучли учликка кириш мақсади борми ёки клуб олдингизга бошқача мақсадлар қўйганми?
— Биринчидан, доимо мақсад бўлиши керак. Бўлмаса биз нима учун майдонга тушамиз? Нимага эришиш керак? Барчаси клубнинг стратегияси ва мураббийлар штабига боғлиқ. Асосий мақсадлардан бири — «Локомотив»ни юқори марраларга олиб чиқиш. Футболчини тарбиялаб, уни 21 ёшгача бўлган жамоага берамиз, у ерда эса футболчи ўзини кўрсатиб, асосий жамоага илиниши мумкин. Мавсум бошида У-18 жамоага олинган бир неча футболчи бирданига У-21 жамоанинг асосий футболчиларига айланиб олишгани қувонарли. Масалан, Абдумуталлиб Режжабоев, Асилбек Умрзоқов, Али Абдураҳмонов, Жамшид Саидваккасов ва Сардор Асатиллаев. Яна шундай бир муҳим томони борки, футболчиларни ғолиблик руҳи билан тарбиялаш керак. Шу боисдан бизнинг олдимизга юқори мақсадлар қўйилган. Жамоалар ютаверса, вазифалар бажарилаверади.

— Одатда, бундай ёшдаги футболчилар доим ҳам барқарор ўйин кўрсата олмайди. Тажрибали мураббий сифатида бунга нима дея оласиз? Ёшлар футболини ривожлантириш учун нималар қилиш керак?
— Бизда ёш футболчилар ўзларини кўрсатиши қийин бўлади. Болалар ёшлигида ажойиб ўйин кўрсатишлари мумкин, бироқ кейинчалик барқарорликни йўқотиш — табиий жараён. Ҳатто машғулотларда ҳам мусобақалашиш керак. Футболчининг яхши сифатларини ривожлантириб, ёмон иллатларини ёпиб кетиш керак. Масалан, футболчи ўнгақай бўлса, унинг чап оёғини ўнг оёғидан устунроқ қила олмайсиз. Демак, унинг нозик томонидан бошқачароқ фойдаланиш керак бўлади.

— Мухлислар асосий жамоанинг мураббийлар штабини яхши билади. Сиз ҳам ўзингизнинг мураббийлар штабингиз ҳақида гапирсангиз.
— Асосий ёрдамчим — Юрий Винтовкин. У ўз вақтида яхши футболчи бўлган, «Қизилқум» таркибида 2002 йили мамлакат чемпионатида 3-ўринни эгаллаган. Бизнинг шифокор-массажчимиз — Абдураҳим Саримсоқов, дарвозабонлар мураббийи Анвар ака Жабборов. У жуда ҳам тажрибали мураббий, «Пахтакор»да ўйнаган, Ўзбекистон миллий термаси тарихидаги илк дарвозабон ҳисобланади. Шунингдек, клубнинг медиа-гуруҳини ҳам қўшиб кетаман. Улар ҳар бир ўйинимизда юқори даражада ишлашади. Доимо кўзлари ёниб туради, ғалабаларда биздан кўра икки баравар кўпроқ хурсанд бўлишади.

— Футболчиларнинг потенциали ҳар ҳил бўлишини инобатга олган ҳолда, ёш футболчиларимизни ўзбек футболида ёрқин келажак кутяпти деб айтсак бўладими?
— Шундай футболчилар бор, бироқ уларни айтмай қўявераман. Ҳар бир ёш футболчи ҳам асосий жамоага етиб кела олмайди. Бу нафақат «Локомотив»да, балки, барчада шундай. Агарда У-18 жамоамдаги футболчиларим асосий жамоага чақирилса, бундан фақатгина хурсанд бўламан. Бу борада ишлар давом этмоқда. Умид қиламанки, биз тарбиялаётган кўплаб футболчиларни «Локомотив»нинг асосий жамоасида кўрамиз.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 21:47, 14.10.2020.
Ўқилди: 2365 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.