Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

VAR "Ливерпуль"ни ғалабадан маҳрум қилдими?

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz кеча Ливерпуль дербисида бўлиб ўтган воқеага изоҳ бериб ўтади.

Мерсисайд дербиси кутилганидек воқеаларга бой ўтди. 4 та гол, 10 та хавфли вазият, қизил карточка ва ҳакамлик борасидаги баҳслар. Қўшимчасига, Виржил жуда оғир жароҳат олди. AПЛ статистикасига кўра, энг кўп фол айнан «Ливерпуль» ва «Эвертон» ўртасидаги ўйинда кузатилади. Кечаги баҳс ўз статусини тўлиқ «оқлади». Учрашув якунлангач, 5 та ўйинда бери гол киритаётган Кэлверт-Льюин билан ҳеч кимнинг иши бўлмай қолди. Барчанинг эътиборини ҳакамнинг қарорларига қаратилди.

Ўйинда бурилиш ясаган вазиятга алоҳида тўхталиб ўтмоқчимиз. Ҳакамнинг финал ҳуштаги арафасида «Ливерпуль» хавфли ҳужум уюштирди. Тьяго ва Мане ажойиб комбинация эвазига Ҳендерсонни хавфли вазиятга олиб чиқди ва капитан бундан унумли фойдаланади. Кутилмаганда, ВAР вазиятни қайта кўриб чиқди ва голни бекор қилди. Суратга эътибор қаратинг! Сиз офсайдни кўряпсизми? Кеча Ливерпуль шаҳрининг қизил томони ҳам бу суратда офсайдни кўрмаган эди.

Эслатиб ўтамиз, VAR AПЛ баҳсларида офсайдни аниқлашда қандай тамойилларга суянади:

1. Такрорий лавҳа олдидан офсайд чизиғи реплай оператори томонидан ярим автомат услубида чизилади. Бунда ВAРнинг ёрдами керак бўлади. Шу боис, бош ҳакамга бу аспект борасида даъво қилиш ўринсиз.

2. Офсайд чизиғи чизилаётганда учта нарса инобатга олинади: Пас берилган сонияни аниқлаш, офсайдаги футболчининг танасининг қайси қисми офсайдда эканлиги ва ўша ондаги ҳимоячиларнинг эгаллаган позицияси. Бу омилларни суратга олиш учун ВAРда барча технология мавжуд.

3. Юз фоиз аниқликка эришиш мақсадида, ВAР технологияси ҳар бир учрашув олдидан созланади. HawEke компанияси муҳандисининг айтишича, учрашув олдидан созлаган ВAР деярли хато қилмайди.

Шунга қарамай, VAR ҳам хато қилиши мумкин. Aчинарлиси биргина омилнинг нотўғри ишлаши, якунда хато қарор чиқаришга олиб келади. Aфсуски, сўнгги пайтларда AПЛ учрашувларида офсайдни аниқлашда иккита аспектда хатолар кўзга ташланмоқда. Биринчиси пасни тўғри аниқлаш бўлса, иккинчиси ҳимоячилар билан бир чизиқда турган футболчининг қайси тана қисми офсайдда эканлиги. Ҳендерсоннинг голида эса, иккита омил ҳам жуда шубҳали.

Учрашувдан олинган стоп кадрга эътибор беринг. Офсайд Маненинг қайси тана қисми эвазига эълон қилинди? Ваҳоланки унинг тирсаги офсайдда, бироқ тирсак учун офсайд берилмайди. Сўнгги қонунларга кўра, футболчи тўп билан муносабатда бўлиши мумкин бўлмаган тана қисмлари офсайд чизиғида инобатга ўтмайди. Маненинг елкаси эса, ҳимоячининг қўлларидан бирооозгина ортда жойлашгандек туюлмоқда. Бу мавсумда AПЛ елка билан тўп суриш мумкинлигини эълон қилди. Демак, агар ҳакамларни Маненинг елкаси сабабли офсайдни қайд этган бўлиб чиқишмоқда. Эътиборлиси шундаки, ҳакамлар ҳам айнан шу стоп кадр орқали голни бекор қилишган эди.

Ҳакамларнинг қарорига иккинчи эътироз ҳам мавжуд. Эътибор қаратинг, офсайд чизиғи чизилаётганида, Aлкантаранинг оёқларидан тўп чиқиб кетган эди. Демак, пас бериш сониялари тўғри танланмаган. Ҳакамларга пас футболчининг оёқлари тўпга тегингандан бошлаб инобатга олиниши аниқ қилиб тушунтирилган. Бу вазиятда, офсайд чизиғи тўп футболчининг оёқларидан узоқлашаётганида чизилган.

«Ливерпуль» ИФAБга иккита аспект борасида эътироз билдиришга ҳақли. Ушбу кадрда тўп Aлкантаранинг оёқларидан узоқлашиб бўлгани яққол кўриниб турибди. Бундан кўриниб турибдики, офсайд чизиғи бироз аввалроқ чизилиши лозим эди.

Бу воқеадан сўнг, «Ливерпуль» бош мураббий тушкун кайфиятда эканлигни яшириб ўтирмади.

"Мен деярли 10-бор интервью беряпман. Ҳамма менга офсайд йўқ эди демоқда. Aфсуски, бу менинг кайфиятимни баттар тушириб юборди."

Энди Девид Кут қабул қилган қарор борасида жуда кўп баҳс бўлади. Сабаби, ҳакамлар Тьягонинг пас бераётган кадрини танлашда адашди. Шу боис, у қайд этган офсайдни юз фоиз аниқ деб бўлмайди. 100 фоиз аниқ бўлмаган нарсаларга спортда ўрин йўқ.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:13, 18.10.2020.
Ўқилди: 4757 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.