Кириш Регистрация

Миржалол Қосимов: «Насаф» билан ўйинда оддий хатолар ҳам қимматга тушади»

Баҳо:
+ | -

АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов "Насаф"га қарши бўлиб ўтган ўйин борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Муносиб жамоалар тўқнашуви бўлди. Турнир жадвали эътибори билан ҳам жуда муҳим ва керакли ўйин эди. Биринчи бўлимда ўзимиз истаган ўйинни кўрсата олмадик. Биринчи бўлимда имкон қадар тепароқ ўйнаб, прессинг қилишимиз керак эди. Бироқ йигитлар иккинчи рақам остида ҳаракат қилишди. Ўйинга тайёргарлик жараёнида ундай кўрсатма бўлмаганди. Дарвозамиз олдида нотўғри ўйнаганимиздан натижасида Марко Станоевичда зарба бериш учун бўш ҳудудлар пайдо бўлди. Голда дарвозабонимизн айбламаган бўлардим. Танаффусда футболчиларга барчаси ўз қўлимизда эканлигини ва бу керакли ўйинлигини тушунтирдик. Иккинчи бўлимда йигитлар 15-20 дақиқа яхши ҳаракат қилишди.

Иккинчи голда учинчи зонада тўпни йўқотдик. Айнан шу гол ўйин тақдирини ҳал қилди. "Насаф" билан ўйинларда оддий элементар хатолар ҳам қимматга тушиши мумкин. Кураш давом этади, интрига эса янада ошди. Қолган учрашувлар бундан ҳам қизиқарли бўлади деб ўйлайман. Кетма-кет тўртинчи бор меҳмонда ўйнаймиз, бу ҳам жамоага руҳий томондан таъсир қилади», — деди Миржалол Қосимов.

Манба: www.fc-agmk.uz
Киритилди: 23:38, 21.10.2020.
Ўқилди: 3123 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [4093]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3831]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3533]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [3161]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2457]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [2390]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2291]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [2062]

Винисиус президентлик сайловларидан сўнг «Реал»ни тарк этиши мумкин [2023]

ЖЧ-2026нинг илк учрашуви Эль-Ниньо сабабли хавф остида қолмоқда [1985]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик