Кириш Регистрация
01/11 00:45 Милан 3-1 Интер
01/11 01:00 Барселона 6-1 Алавес
01/11 01:00 Астон Вилла 1-1 Фулхэм
01/11 16:00 Локомотив 1-2 ОКМК
01/11 16:30 Комо 1-0 Венеция
01/11 18:00 Хетафе 3-1 Севилья
01/11 19:00 Фрозиноне 2-0 Торино
01/11 19:00 Лацио 2-1 Кальяри
01/11 20:15 Расинг 0-3 Реал Мадрид
01/11 21:30 Ливерпуль 0-1 Арсенал
01/11 22:00 Лечче 1-2 Женоа
01/11 22:30 Эльче 0-1 Валенсия
02/11 00:45 Ювентус 2-0 Наполи
02/11 01:00 Атлетик Бильбао 2-1 Реал Сосьедад
02/11 22:30 Сассуоло - Фиорентина
03/11 00:45 Аталанта - Парма
03/11 01:00 Депортиво - Осасуна
03/11 01:00 Ньюкасл - Эвертон

ЕЧЛ. «Манчестер Юнайтед» Истанбулда ютқазди, «Зенит» сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди

Баҳо:
+ | -

Европа Чемпионлар Лигасининг 3-туридан ўрин олган икки ўйин 4 ноябрь, чоршанба куни бўлиб ўтди.

«Манчестер Юнайтед» жамоаси сафарда «Истанбул Башакшеҳир»га қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг 13-дақиқасида Демба Ба истанбулликларнинг қарши ҳужумини муваффақиятли якунлаган ҳолда ҳисобни очди. 40-дақиқада Эдин Вишча майдон эгаларининг иккинчи голини муаллиф бўлди.

Бунга меҳмонлар биринчи бўлимда Антони Марсьялнинг голи билан жавоб қайтарди. Иккинчи бўлимда устунлик «Манчестер Юнайтед» томонида бўлди, айниқса, Оле-Гуннар Сульшер шогирдлари сўнгги дақиқаларда рақиб дарвозаси олдида кучли босимни юзага келтирди. Бироқ ўйин якунига қадар ҳисоб бошқа ўзгармади.

Яна бир ўйин «Зенит» ва «Лацио» жамоалари ўртасида кечди. Учрашувнинг 32-дақиқасида Александр Ерохин мезбонларни олдинга олиб чиқди. Бунга римликлар 82-дақиқада Фелипе Кайседонинг голи билан жавоб қайтарди.

ЕЧЛ, 3-тур
4 ноябрь, чоршанба
«Истанбул Башакшеҳир» Туркия — «Манчестер Юнайтед» Англия 2:1
Голлар: 1:0 – 12 Ба, 2:0 – 40 Вишча, 2:1 – 43 Марсьяль.
«Истанбул»: Гюнок, Рафаэл, Шкртел, Болинголи-Мбомбо, Епуряну, Қаҳвежи (Карлуш Понк, 90), Вишча, Ўзжан (Топал, 87), Алексич, Тюрюч, Ба (Гулбрандсен, 80).
«Манчестер Юнайтед»: Ҳендерсон, Уан-Биссака (Фосу-Менса, 76), Шоу, Туанзебе (Мактоминей, 46), Магуайр, Матич, Бруну Фернандеш, Мата (Кавани, 61), ван де Бек (Погба, 61), Рэшфорд (Гринвуд, 76), Марсьяль.
Огоҳлантиришлар: Туанзебе (20), Шкртел (89).

«Зенит» Россия — «Лацио» Италия 1:1
Голлар: 1:0 – 32 Ерохин, 1:1 – 82 Кайседо.
Зенит – Кержаков, Ракицкий, Дуглас Сантос, Ловрен, Жирков (Круговой, 78), Барриос, Кузяев (Вендел, 90), Ерохин (Мостовой, 61), Оздоев (Сутормин, 90), Караваев, Дзюба.
Лацио – Рейна, Габаррон, Худт, Ачерби, Марушич, Пароло (Катальди, 52), Милинкович-Савич, Фарес (Перейра, 59), Акпа-Акпро, Корреа (Луис Фелипе, 85), Мурики (Кайседо, 59).
Огоҳлантиришлар: Акпа-Акпро (4), Кузяев (7), Милинкович-Савич (59), Кайседо (77), Барриос (78), Ловрен (85), Рейна (85), Круговой (86).

Манба: daryo.uz
Киритилди: 04:27, 05.11.2020.
Ўқилди: 3175 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик