Кириш Регистрация
02/11 00:45 Ювентус 2-0 Наполи
02/11 01:00 Атлетик Бильбао 2-1 Реал Сосьедад
02/11 18:45 Пахтакор 2-6 Ан-Наср (СА)
02/11 21:00 Трактор 2-2 Нефтчи
02/11 21:00 Ас-Садд 0-0 Ал-Аҳли (СА)
02/11 21:00 Ал-Васл 4-3 Ал-Қува ал-Жавия
02/11 22:30 Сассуоло 2-4 Фиорентина
02/11 23:15 Ал-Ғарафа - Ал-Қодисия
02/11 23:15 Ал-Иттиҳод - Ал-Айн
03/11 00:45 Аталанта - Парма
03/11 01:00 Депортиво - Осасуна
03/11 01:00 Ньюкасл - Эвертон

ЕЧЛ. «Барселона» ва «Ювентус» ғалаба қозонишди, «ПСЖ» Германияда ютқазди

Баҳо:
+ | -

Европа Чемпионлар Лигасининг G ва H гуруҳларида 4 ноябрь, чоршанба куни 3-тур ўйинлари ўтказилди.

«Барселона» ўз майдонида Киевнинг «Динамо»сини қабул қилди. Учрашув дебютидаёқ каталонлар пенальти ишлаб олди, уни Лионель Месси голга айлантирди. 65-дақиқада Херард Пике Ансу Фатининг узатмасидан кейин жамоасининг иккинчи голини урди. 75-дақиқада Виктор Циганков ўртадаги фарқни қисқартиришга муваффақ бўлди. Бироқ қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.

Гуруҳнинг нарига ўйинида «Ювентус» сафарда «Ференцварош»ни тор-мор келтирди. 7-дақиқада Альваро Мората туринликларни олдинга олиб чиққан бўлса, 60-дақиқада испаниялик футболчи дублни расмийлаштирди. Иккинчи бўлимнинг иккинчи ярмида Пауло Дибала иккита гол урган ҳолда ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Бунга майдон эгалари сўнгги дақиқалардаги гол билан жавоб беришга эришди.

Бир қатор етакчиларисиз қолган ПСЖ жамоаси «Лейпциг» меҳмони бўлди. Учрашувнинг 6-дақиқада Анхель ди Мария парижликларни олдинга олиб чиқди. Бунга немислар 41-дақиқада Кристофер Нкункунинг голи билан жавоб қайтарди.

Иккинчи бўлим дебютида Эмиль Форсберг пенальтини аниқ ижро этди ва вазиятни «буқалар» фойдаси томон ўзгартирди. 69-дақиқада Идрисса Гуйенинг четлатилишидан кейин ПСЖ камчиликда қолди. Шу билан ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади.

Гуруҳнинг дастлабки ўйинида «Манчестер Юнайтед» сафарда «Истанбул Башакшеҳир»га имкониятни бой бериб қўйди.

ЕЧЛ, 3-тур
4 ноябрь, чоршанба

"G" гуруҳи
«Ференцварош» Венгрия — «Ювентус» Италия 1:4
Голлар: 0:1 – 7 Мората, 0:2 – 60 Мората, 0:3 – 72 Дибала, 0:4 – 81, автогол Двали, 1:4 – 90 Боли.
«Ференцварош»: Дибус, Ботка (Хайстер, 68), Двали, Ловренчич, Блажич, Изаэл (Боли, 74), Сомалиа, Нген (Мак, 73), Шигер, Зубков (Узуни, 80), Ҳаратин.
«Ювентус»: Шенсни, Кьеллини, Данило, Бонуччи, Рэмзи (Маккенни, 53), Куадрадо (Фработта, 76), Рабьо, Артур (Бентанкур, 46), Кьеза (Бернардески, 76), Роналду, Мората (Дибала, 67).
Огоҳлантириш: Ботка (19).

«Барселона» Испания — «Динамо Киев» Украина 2:1
Голлар: 1:0 – 5, пенальти Месси, 2:0 – 65 Пике, 2:1 – 75 Циганков.
«Барселона»: тер Штеген, Альба, Пике, Дест, Пьянич (Серхи Роберто, 60), де Йонг, Педри (Аленья, 83), Бускетс (Лангле, 74), Фати (Тринкау, 74), Гризманн (Дембеле, 60), Месси.
«Динамо Киев»: Нешерет, Забарний, Шабанов, Кендзера, Попов, Шепелев, Андриевский, Циганков, Буяльский (Леднев, 86), Родригеш (де Пена, 71), Супряга (Вербич, 71).
Огоҳлантириш: Буяльский (70).

"H" гуруҳи
«Лейпциг» Германия — ПСЖ Франция 2:1
Голлар: 0:1 – 6 Ди Мария, 1:1 – 41 Нкунку, 2:1 – 57, пенальти Форсберг.
«Лейпциг»: Гулачи, Анхелиньо, Конате, Упамекано, Мукиеле (Хенрихс, 64), Нкунку, Забитцер (Кампл, 90), Олмо (Поульсен, 64), Айдара (Адамс, 76), Форсберг (Клюйверт, 76), Орбан.
"ПСЖ": Навас, Флоренци (Рафинья, 84), Кимпембе, Курзава (Баккер, 73), Маркиньос, Эррера, Данилу Перейра, Сарабия (Керер, 73), Гуйе, Ди Мария, Кин.
Огоҳлантиришлар: Упамекано (15), Кимпембе (19), Конате (25), Гуйе (37), Курзава (67).
Четлатишлар: Гуйе (69), Кимпембе (90).

«Истанбул Башакшеҳир» Туркия — «Манчестер Юнайтед» Англия 2:1
Голлар: 1:0 – 12 Ба, 2:0 – 40 Вишча, 2:1 – 43 Марсьяль.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 04:56, 05.11.2020.
Ўқилди: 6235 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо "Реал"га "Арсенал" футболчисини олиб келишни орзу қилмоқда [3839]

"Барселона" ярим ҳимоячиси Флик қўл остидаги мавқеидан норози [3001]

Futbol TV телеканали 2-ноябрь куни Элит ОЧЛнинг 3 та ўйинини жонли трансляция қилади [2688]

"Реал" ва "Барселона" футболчилари "Челси"нинг трансфер рўйхатида [2595]

Мбаппе эмас: Куртуа яқиндаги "Эль-Класико"да "Реал"га ғалаба келтирган футболчини айтди [2557]

Туркия суперлигаси. «Башакшеҳир» - «Самсунспор» - 5:2 (Видеошарҳ) [2362]

Шомуродов ва Файзуллаев Туркия чемпионатидаги йирик ғалабадан сўнг яхши баҳоларга эга бўлди [1989]

Элит ОЧЛ. «Пахтакор» – «Ан-Наср»: жамоаларнинг асосий таркиблари маълум бўлди [1861]

Элит ОЧЛ. «Пахтакор» Тошкентга Роналдусиз келган «Ан-Наср»га теннисча ҳисобда ютқазди [1752]

«Реал» собиқ футболчиси: «Винисиуснинг четлатилиши Моуриньога қўл келди» [1688]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик