Англиянинг «Вест Бромвич» клуби ҳимоячиси Бранислав Иванович коронавирусга чалинганлиги ҳақида жамоа бош мураббийи Славен Билич хабар берди.
Шунингдек, жамоа ярим ҳимоячиси Матеус Перейра ҳам COVID-19 учун топширган тест натижаси ижобий чиқди. Ҳозирда икки футболчи ҳам карантинга олинган.
36 ёшли Иванович шу йилнинг ёзида «Вест Бромвич»га Россиянинг «Зенит» клубидан кўчиб ўтган.