Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Рoналду нега кетмоқчи?

Баҳо:
+ | -1

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

«Милан» ва «Интер» тўқнашуви

Милан шаҳрининг икки гранд клуби “Aякс” ҳимоячиси Пер Шуурс учун курашга киришади.

“Calciomercato” нашрининг маълум қилишича, Италия клублари ҳимоядаги муаммоларни бартараф этиш учун янги ном ва ёш футболчини излашмоқда. Катта эҳтимол билан, улар қишда голландлар билан алоқага чиқиши кутилмоқда.

Манбанинг маълум қилишича, 20 ёшли футболчи билан “Aякс” қишда хайрлашмоқчи эмас, бироқ 20-30 миллион евро атрофидаги таклиф келиб тушса, қарорни қайта кўриб чиқиши мумкин.

“Aрсенал” Нкункуга қайтади

Лондоннинг “Aрсенал” жамоаси «РБ Лейпциг» ярим ҳимоячиси Кристофер Нкункуни қўлга киритиш борасида янги таклиф тайёрламоқда.

“Bild” нашрининг маълум қилишича, ушбу таклиф қишда «буқалар»а юборилади. Манбанинг маълум қилишича, “Aрсенал” Унай Эмири давридаёқ Нкункуни ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган, бироқ мураббий алмашинуви жараёни ортга сурган.

Эслатиб ўтамиз, қаҳрамонимиз 2019 йилдан Нагелсман қўл остида машғулотлар ўтказмоқда. Бунга қадар у ПСЖ шарафини ҳимоя қилган.

Рoналду нега кетмоқчи?

Туриннинг «Ювентус» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттириши мумкин.

“Tuttosport” ва “Le Gazzeta Della Sport” нашрларининг маълум қилишича, футболчи Aнреа Пирло билан ҳеч қандай соврин юта олмаслигидан хавотир олмоқда. Aгар жамоа мавсум якунида ҳеч қандай соврин ютмаса, катта эҳтимол билан бу Роналдунинг Туриндаги энг сўнгги мавсуми бўлиши аниқ.

Манбанинг маълум қилишича, Криштиану билан «Манчестер Юнайтед» ва ПСЖ жамоалари шартнома имзолашга тайёр.

Жиру кетмоқчи

Лондоннинг «Челси» жамоаси ҳужумчиси Оливе Жиру фаолиятини бошқа чемпионатда ўтказиш ҳақида ўйлаб қолди.

“Daily Star” нашрининг маълум қилишича, 34 ёшли ҳужумчи «Челси»ни қишда тарк этишга қарор қилган. У етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётгани учун бошқа клуб билан шартнома имзоламоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бу мавсумда Френк Лемпард Жирунинг атиги 33 дақиқага майдонга туширди холос.

«Торино» ишга киришди

Турин шаҳрининг бошқа бир клуби «Торино» қишда «Интер» ярим ҳимоячиси Ража Наингголанни ижарага олиши мумкин.

«Буқалар» ёзда бельгиялик футболчи билан шартнома имзоламоқчи эди, аммо «Интер» «Торино» таклиф қилган сумма эвазига ярим ҳимоячини сотишни истамади.

LGDS нашрининг маълум қилишича, қишда Турин шаҳри жамоаси 2-3 миллион евро эвазига бўлсада Ражани ижарага олишга тайёр. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 02:48, 12.11.2020.
Ўқилди: 14406 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.