Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
Иско кетади! Тамом!
Мадриднинг «Реал» жамоаси Иско борасида якуний қарорга келди.
“El Confidencial ” нашрининг маълум қилишича, 28 ёшли футболчи Зиданнинг рухсати билан қишки трансфер ойнасида трансферга қўйилади.
Манбанинг маълум қилишича, футболчи билан «Эвертон» жиддий қизиқиб қолган ва унинг трансферини амалга ошириш учун тайёр. Эслатиб ўтамиз, Иско бу мавсумда 6 та ўйинда майдонга тушди ва ҳозирча фойдали ҳаракат қилгани йўқ.
«Милан»га «Реал» футболчиси керак
Миланнинг «Милан» жамоаси Мадрид супер клубидан ижарага олинган Браим Диаснинг трансфер ҳуқуқини тўлиқ сотиб олишга қарор қилди.
Goal нашри тарқатган маълумотларга қараганда, «россонерилар» футболчини мавсум сўнггида сотиб олиш ҳуқуқи қўлларидан бўлмасада уни олиб қолишмоқчи.
Манбанинг маълум қилишича, Диас учун клуб 25-30 миллион евро атрофида сарф этишни режалаштирмоқда.
Пирло собиқ "Реал" футболчисидан воз кечди
Туриннинг «Ювентус» клуби бош мураббий – Aндреа Пирло қишда Сами Хедирага чиқиш эшикларини кўрсатиб юбормоқчи.
“Tuttosport” нашрининг маълум қилишича, 33 ёшли футболчи мураббийнинг режаларига киритилмаган вас ҳу боис уни клуб қишда сотиб юбормоқчи.
Бу мавсумда футболчи бирорта ўйинда ҳам иштирок этгани йўқ. Боз устига, уни Пирло ўйин учун футболчиларнинг кенгайтирилган рўйхатидан ҳам жой бермади.
Эслатиб ўтамиз, ёзда футболчи билан Москванинг «Спартак» клуби қизиқиш билдирган эди.
«Наполи» : «Бўладигани шу!»
Италиянинг «Наполи» жамоаси ўз ҳимоячиси Калиду Кулибалининг трансфер суммасини бир цент ҳам камайтирмоқчи эмас.
“Calciomercato” нашрининг маълум қилишича, клуб Кулибалини қўлга киритишни истаган жамоалар 70 миллион евродан воз кечиши керак деб ҳисобламоқда.
Эслатиб ўтамиз, ҳимоячи учун асосий даъвогар ҳали-ҳамон «Ливерпул» клуби бўлиб турибди.
«Барса» футболчисига даъвогар кўп!
Каталониянинг «Барселона» жамоаси ҳужумчиси Мартин Бретуэйт учун инглиз клублари кураш олиб боради.
Marca нашрининг маълум қилишича, марказий ҳужумчи учун курашда «Вест Ҳем», «Лидс» ва «Вест Бромвич» жамоалари асосий даъвогар бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, футболчининг клуб билан тузган шартномаси 2024 йилда ўз якунига етади. Бу мавсумда жамоа сафида Мартин атиги 37 дақиқа тўп сурди холос.