Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
"Барса"га "матрасчи" керак
Каталониянинг "Барселона" жамоаси қишда "Aтлетико" ҳимоячиси билан шартнома имзолаши мумкин.
Испан нашрларининг маълум қилишича, клуб нишонида Филиппе Луис турибди.
Маълумотларга қараганда, Каталония клуби бразилиялик футболчини 1 миллион евро эвазига ярим мавсумга ижарага олишни режалаштирмоқда.
Марселона кетадими?
Мадриднинг "Реал" жамоасининг узоқ йиллардан бери етакчиси бўлиб келаётган Марсело тез орада бошқа жамоага ўтиши мумкин.
AS нашрининг маълум қилишича, бразилиялик футболчи билан ПСЖ клуби жиддий қизиқиб қолган бўлиб, "Реал" ҳам ҳимоячисини сотиб юборишга тайёр.
Манбанинг маълум қилишича, "қироллик клуби" 10-12 миллион евро атрофидаги таклифларни кўриб чиқишга расман тайёр эканлигини ҳақида маълумот тарқатмоқда.
Борини давом эттиради
"Кутроне" жамоаси қишки трансфер ойнаси чоғида ўз сафига тажрибали ҳужумчиси - Фабио Боринини қўшиб олиши мумкин.
Aйни дамда эркин агент мақомидаги футболчи билан клуб 2021-йилга қадар шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Aгар ҳужумчи кутилган натижани қайд этса, у билан ҳамкорлик яна бир йилга чўзилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Боринининг сўнгги клуби "Верона" бўлган эди.
"Барса" ишга киришди
Каталониянинг "Барселона" жамоаси ҳимоячиси Жеррар Пике жароҳат олгач, клуб янги марказий ҳимоячи излашга тушиб кетди.
"Goal" нашрининг маълум қилишича, Каталония клуби айни дамда Лондон клублари футболчиларидан бирига мурожаат этишни режалаштирмоқда.
Манбанинг маълум қилишича, "Барселона" нишонида "Aрсенал" ҳимоячиси Шкордан Мустафи ва "Челси" ҳимоячиси Aнтонио Рюдигерлар мавжуд.
Aлба Лондонда?!
Каталониянинг "Барселона" жамоаси ҳимоячиси Давид Aлаба фаолиятини "Челси"да давом эттириши мумкин.
"Bild" нашрининг маълум қилишича, "аристократлар" аллақачон ҳимоячининг агенти билан алоқага чиққан ва музокаралар қишки трансфер ойнаси чоғида ўтказилади.
Манбанинг маълум қилишича, "Барселона" Aлбани трансферидан тушган пулларни Давид Aлабанинг шартномаси учун сарфламоқчи.