Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Кўришингиз шарт! Футбол тарихидан сўйловчи суратлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Бекканбауэр жароҳат олган бўлсада, кайфияти чог!

Ёш Златан ҳали ўзини олдинда нималар кутиб турганидан бехабар

Бу инсон бир қарашда футболчига ўхшамайди, аммо у Уругвай тарихидаги энг кучли футболcи саналади. Эктор Скароне бошчилигидаги терма футбол тарихидаги биринчи ЖЧ ғолиблигини қўлга киритгани кўпчиликнинг ёдида бўлса, ажаб эмас.

Лондон. «Хайбери» аренасидаги бутсалар сақланадиган хона

«Манчестер Юнайтед» 2002 йилдаги ЖЧдан сўнг, ўз таркибида Клеберсонни қўшиб олади. У билан биргаликда «Спортинг»дан ҳеч кимга таниш бўлмаган Дос Сантуш Aвейру исмли ўспирин ҳам Манчестерга кўчиб ўтади. Клеберсон «қизил иблислар» таркибида ўртача футбол намойиш этди, ҳалиги ўспирин эса...

Палюка эндигина терма жамоанинг биринчи рақамли дарвозабонига айланаётган эди, аммо қаердандир Буффон исмли ёш дарвозабон пайдо бўлиб қолади. Кўп ўтмай Тўлди билан биргаликда улар Палюкани термадан сиқиб чиқаришади.

Икки дўст! Яшин ва Эисебио!

Ҳозиргина Шевченко абадий ва азалий рақиб Россия дарвозасига гол киритди ва русларни катта мусобақада иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум қилди.

Жон Денис Беркампга нимадир тушунтирмоқчи бўлмоқда, аммо голландиялик футболчининг ҳеч нарса билан иши йўқ.

ЖЧ 2002. Aнглия Aргентинани мағлубиятга учратди. Бекс эса, Диегодан 4 йил аввалги аламини олди. Буни қайтар дунё дейдилар!

Франция терма жамоаси ҳужумчи чизиғи 90 йиллар охирида мана шундай кўринишда эди. Aнелка бошқалардан кучлироқ кўрингани билан, якунда барча мусобақада Тризеге ва Aнри тўп суради.

18 ёшли Хави Эффенбгерг билан тўп учун курашга киришмоқда. Бу дуэлда ким ғолиб чиққанини дарров англаган бўлсангиз керак.

Парагвайлик ҳужумчи Хулио Гонсалес Aфинадаги олимпиаданинг кумуш медали эгаси саналади. Қаҳрамонимиз 2005 йилда автоҳалокат сабабли бир қўлидан айрилган эди. Шунга қарамай, Италиянинг «Виченце» жамоаси ўз футболчиси билан шартномасини бир йилга узайтиришга қарор қилди. Шунчаки қойил қолмасликнинг имкони йўқ.

Каннаваронинг «олтин тўп»ни эгаллаши кимнинг ҳаёлига келибди дейсиз?! Ваҳоланки, 2006 йилда бу совринга ундан кучлироқ даъвогарлар етарлича эди.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 23:00, 03.12.2020.
Ўқилди: 3877 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан яна бир футболчи сотиб олишни сўради [4870]

Холанд «Реал»нинг икки юлдузи билан бир жамоада тўп суришни истамаяпти [4371]

«Реал» қимматбаҳо ярим ҳимоячини сотиб олиш учун ўз юлдузларидан бирини сотишга мажбур бўлади [4253]

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3293]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [2805]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [2588]

Истеъфо ва ўлим билан таҳдид: Жанубий Корея бош мураббийи сабаб аэропортда хавфсизлик чоралари кучайтирилди [2289]

Родри операция қилинади [1799]

ЖЧ-2026. Бразилия қўшимча вақтдаги гол эвазига Японияни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди [1775]

Opta суперкомпьютери ЖЧ 1/16 финалидаги Германия ва Парагвай учрашуви имкониятларини баҳолади [1681]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик