"Наполи" бош мураббийи Женнаро Гаттузо неапол клуби билан ҳамкорликни давом эттиради. Бу ҳақда жамоа спорт директори Кристиану Жунтоли айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, ҳужжатлар аллақачон келишиб олинган, эндиликда клуб Гаттузонинг имзосини кутмоқда. Бироқ Жунтоли Гаттузонинг неаполликлар билан қанча вақтгача янги шартнома имзолашига аниқлик киритмади.
Аввалроқ ОАВ италиялик мутахассис билан 2023 йилгача янги шартнома имзоланиши ҳақида хабар тарқатган эди.