Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Оле Гуннар Сульшер АПЛнинг 11-турида "Вест Хэм" (3:1) клуби устидан қўлга киритилган ғалаба ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Футбол паст ва юқорига ҳаракат қилмоқда. Биринчи бўлимда биз жуда кўп тўпни йўқотдик. Биринчи таймда жуда ёмон ўйнадик, иккинчи бўлимда киритган дастлабки голимиз кайфиятимизни кўтариб юборди. Биз "Манчестер Сити" билан дуранг, "Лестер"ни мағлубиятга учратган жамоа билан ўйнадик. Улар яхши жамоа. Кўрсатган ўйинимиздан қониқдим. Аввалги турда "Саутгемптон" билан ўйинда 0:2 ҳисобида ортда бораётгандик, энди эса 0:1 ортда қолаётгандик, ўйлайманки, бу олдинга ташланган қадам", - деди Сульшер Sky Sports билан суҳбатда.