Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби афсонаси Рой Кин Лондоннинг «Тоттенхэм» ҳақида фикр билдирди.
«Шпорлар» АПЛ доирасида «Кристал Пэлас» (1:1) билан дуранг ўйнади, «Ливерпуль» (1:2) ва «Лестер» (0:2) клубларига имкониятни бой беришди.
«Лестер» биринчи бўлимда ҳақли равишда олдинга чиқиб олди. Улар жамоавий ўйинни яхши ташкиллаштира олишди. «Тоттенхэм» яхши кўринмади, улар кўпроқ қарши ҳужумга эътибор қаратишларини биламан.
Ҳудди аввалги «Тоттенхэм»га ўхшаб қолишди. Жамоани мана шундай даражага олиб чиққани учун Моуриньога раҳмат айтиш керак, лекин ўйин сўнггида «Ливерпул»дан мағлубиятга учради, «Кристал Пэлас» билан баҳсда ғалабани қўлдан чиқаришди, бугун эса бу ўйин... Улар яна ҳақиқий «шпорчилар»га айланиб қолишди, – деди Кин.