Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

«Олтин тўп»ни қўлга киритган барча немис футболчилари

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz «олтин тўп» соврини футболчилар учун энг катта шахсий соврин саналади десак, адашмаган бўламиз. Германия терма жамоаси дунё футболидаги катта ютуқларга эришган бўлсада, ушбу жамоа футболчиларидан атиги 5 таси «олтин тўп»га лойиқ кўрилган. Хўш улар ким? Бугун шу саволга жавоб олишимиз мумкин.

Герд Мюллер - 1970 йил

Кучли бешликни «Бавария» ва Германия футболи афсонаси очиб беради. Мюнҳен клуби тарихида энг кўп гол киритган ҳужумчини бежизга «халқ тўпурари» деб аташмаган. Эътиборлиси шундаки, Мюллер 1970 йилда «Бавария» таркибида 38 та гол киритади ва «олтин бутса»ни ҳам ўзиники қилиб олади. Боз устига, ўша йили Герд Мексикада бўлган ЖЧда иштирок этади ва турнир давомида 10 та гол киритади. ФРГ бронза медаль олган бўлсада, бутун дунё Мюллер сингари супер ҳужумчи бор эканлигидан хабар топган.

Франс Беккенбауэр - 1972-1976

Ҳимоячи бўлишига қарамай, Франс бутун дунёдаги футбол мухлисларининг эътиборини қозонишга муваффақ бўлган. Ориққина бўлишига қарамай, Беккенбауэр якка курашларда исталган футболчини зарарсизлантиришга қодир эди. Айнан у сабабли дунё футболида ҳимоячилар тутган ўрни ўзгариб кетган десак, адашмаган бўламиз. Эътиборлиси шундаки, 1966 йилда у ЖЧнинг энг яхши тўпурарларидан бири бўлади. 1972 йилда эса, у сардорлигидаги ФРГ Европа чемпионлигини қўлга киритади. Франс эса, ўз фаолиятидаги илк «олтин тўп»га эга чиқади. 1076 йилда эса, у сардорлигидаги «Бавария» Европа чемпионлар кубогини боши узра кўтаради. Шу омил сабабли Франснинг «олтин тўп»лари сони иккитага етади.

Карл-Ҳанс Румменигге - 1980-1981

Румменигге Мюллер сингари супер ҳужумчи бўлмаган бўлиши мумкин, бироқ у «олтин тўп»ни нақд икки маротаба қўлга киритишга муваффақ бўлган. У ҳам бошқа немис футболчилари сингари асосий ютуқларига «Бавария» сафида эришган. 1980 йилда ФРГ таркибида қаҳрамонимиз Европа чемпионлигини қўлга киритади. У мусобақанинг энг яхши тўпурари бўлибгина қолмай, чинакам етакчилик намойиш этади. «Олтин тўп» ўз-ўзидан унга топширилади. Келаси мавсумда эса, Карл-Ҳанс клублар доирасидаги барча совринларда ғалаба қозонади ва шахсий совринлари сонини иккитага етказиб қўяди.

Лотар Маттеус - 1990 йил

Лотар фаолияти давомида таянч ярим ҳимоячисидан ҳимоячига айлана олган энг кучли футболчилардан бири эди. 1990 йилда бўлиб ўтган мундиалда Маттеус энг яхшилардан бири эканлигини исботлаб қўяди. Аргентинага қарши ЖЧ финал учрашуви олдида мураббийлар унга Марадонани қўриқлаш вазифасини юклатилади. Финалда Германия ғалаба қозонади. Марадона эса, ўша оқшом тушида ҳам Маттеусни кўриб чиққан бўлиши мумкин. ЖЧдан сўнг, Лотар «Интер»га йўл олди ва Миланда бир нечта катта совринларга эга чиқди.

Маттиас Заммер 1996 йил

Заммер ҳам Маттеус сингари асосан ҳимояга жавоб берувчи футболчилар сирасига киради. У «Боруссия Дортмунд» сафида ҳам айнан марказий ҳимояга жавоб берувчи футболчилардан бири эди. Ҳимоячи ҳам бошқа ватандошлари сингари Европа чемпионатидаги ишончли ўйинлари сабабли совринга лойиқ топилган десак, адашмаган бўламиз. Боз устига, 1996 йилда Заммер «Боруссия Дортмунд» билан Германия супер кубогида зафар қучишга муваффақ бўлади. Ҳал қилувчи сўровномада Заммер Бразилиялик Роналдони атиги битта овозга ортда қолдиришга муваффақ бўлади. Ушбу соврин борасида ҳали-ҳамон турли баҳслар юради, бироқ факт фактлигича қолаверади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:03, 29.12.2020.
Ўқилди: 3341 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.