Каталониянинг «Барселона» клуби ҳужумчиси Ансу Фати жароҳатдан сўнг тикланиш жараёнини давом эттирмоқда.
AS нашрининг тарқатган маълумотига қараганда, испаниялик футболчининг реабилитация жараёни яхши кетмоқда. Афтидан Фати 16 февраль куни ЕЧЛнинг 1/8 финал босқичида «ПСЖ»га қарши ўйингача тўлиқ тикланиб бўлади. Қайд этиш керакки, режа бўйича Фати март ойининг ўрталарида майдонга қайтиши керак эди.
18 ёшли футболчи «Барселона» таркибида барча мусобақаларда ўнта учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол киритди ва 4 та голга ассистентлик қилди.