Лондоннинг «Челси» клуби собиқ футболчиси Крис Саттон «Ливерпуль» устози Юрген Клоппни танқид остига олди.
«Жорий мавсумда Юрген Клопп ҳеч нарсадан уялмайдиган совуққон характерга ўхшамайди. Бунинг ўрнига у кўпроқ шикоят қиладиган бўлиб қолди.
Ҳар доим гапирганида унинг сўзларида безовталик бор. Клопп жаноб мотивация берадигандан жаноб пичирловчига айланиб қолди. Лекин шунга қарамай у Премьер-Лигада пешқадамлик қилмоқда», - деди Крис.