Кириш Регистрация
19/03 01:00 Бавария 4-1 Аталанта
19/03 01:00 Ливерпуль 4-0 Галатасарой
19/03 01:00 Тоттенхэм 3-2 Атлетико
19/03 16:00 Андижон 2-0 Машъал
19/03 18:15 Бухоро 3-1 Динамо
20/03 16:00 Нефтчи - Локомотив
20/03 17:00 Насаф - Сурхон
20/03 18:15 Сўғдиёна - Пахтакор
20/03 22:30 Кальяри - Наполи
21/03 00:45 Женоа - Удинезе
21/03 01:00 Борнмут - Ман. Юнайтед
21/03 01:00 Вильярреал - Реал Сосьедад
21/03 17:30 Брайтон - Ливерпуль
21/03 18:00 Эльче - Мальорка
21/03 19:00 Парма - Кремонезе
21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
21/03 20:00 Фулхэм - Бёрнли
21/03 20:15 Эспаньол - Хетафе
21/03 22:00 Милан - Торино
21/03 22:30 Эвертон - Челси
21/03 22:30 Леванте - Реал Овьедо
21/03 22:30 Осасуна - Жирона

Азиз Абдуҳакимов: «Шахмат федерацияси фаолияти чуқур ўрганилмоқда, у ерда тегишли ўзгаришлар бўлади»

Баҳо:
+ | -

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов гроссмейстер Гулруҳбегим Тоҳиржонованинг АҚШ шахмат федерацияси аъзосига айланганига муносабат билдирди ва Ўзбекистон шахмат федерацияси фаолияти ўрганилишини маълум қилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Миролим Исажонов хабар қилди.

«Ҳозирда шахмат федерациясининг фаолияти чуқур ўрганиб чиқилмоқда. Ўзбекистонлик қизлар чет элда, бошқа мамлакат байроғи остида дона сураётгани жуда ачинарли ҳолат. Бир нарсани тушуниш керак, улар ҳозир ўзига қулай йўлни танлади. Бу қизимиз АҚШда ҳам ўқияпти, ҳам спортчилик фаолиятини давом эттирмоқда.

Албатта, федерацияда тегишли ўзгаришлар бўлади. Йўл қўйилган барча камчиликлар таҳлил қилинади. Сабаб ўрганилади ва нима учун ҳолат бу даражага келгани таҳлил қилинади. Яқин орада шахмат федерациясининг йиғилиши бўлиб ўтади ва унда барча хулосалар тақдим этилади.

Бу қизларга Ўзбекистон байроғи остида мусобақаларда қатнашиш бўйича ўзимизнинг тегишли таклифларимизни берамиз.» - деди Азиз Абдуҳакимов, Бош вазир ўринбосари

Аввалроқ ўзбекистонлик шахматчи Гулруҳбегим Тоҳиржонова АҚШнинг Миссури университети жамоасида дона сураётгани ва энди халқаро мусобақаларда АҚШ номидан қатнашиши маълум бўлганди. Кейинчалик блогер Азиза Умарова шахматчилар оиласи ва федерация ўртасидаги совуқ муносабат ҳақида мақола эълон қилди. Бунга жавобан федерация раддия билдирди. Федерация ушбу хабарлар фонида ОАВда эълон қилинган мақолаларни бир ёқлама деб баҳолаган. Шунингдек, терма жамоадан чиқиб кетиш фикри спортчининг ўзига тегишли экани ва бунда бошқаларни айбдор қилиш мумкин эмаслиги таъкидланган.

Кейинроқ опа-сингил шахматчилар Нафиса Мўминова ва Хулкар Тоҳиржонова Шахмат федерациясининг раддиясига муносабат билдириб, «Шахмат федерацияси устимиздан мағзава ағдарди» деганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:32, 10.01.2021.
Ўқилди: 3201 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.