Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ 1-0 Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне 3-0 Салернитана
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

ЎзПФЛ-2011 қаҳрамонлари. "Стадион" талқини

Баҳо:
+ | -

Вақтни қисмларга ажратиб олган ҳолда ўрганиш, таҳлил қилиш фойдали. Қайсидир маънода бу келажак режаларини тузиш ва фаолиятни нисбий баҳолаш борасида қўл келади.

Биз ҳам турли сўровномалар ташкил қилаётган ОАВларга хос тарзда, ички сўров ташкил қилдик ва 2011 йилги мавсумдаги ЎзПФЛ рамзий терма жамоасини аниқладик.

Таҳририят аъзоларига тўрт хил даражали терма жамоа тузиш топширилди. Биринчи даражали рамзий жамоага кирган ҳар бир футболчи 4 очко, кейингилари мос равишда 3, 2 ва 1 очкодан қўлга киритдилар. Охирида тўпланган баллар умумлаштирилди ва энг кўп очкога эга бўлган футболчилар "Стадион" версиясига кўра рамзий терма жамоага киритилди. Демак, эътиборингизга "2011 йилги ЎзПФЛ рамзий жамоасини" ҳавола қиламиз.

ДАРВОЗАБОН

Игнатий НЕСТЕРОВ ("Бунёдкор") – 24 очко.

Дарвозабон масаласида журналистлар деярли якдил фикрладилар. Игнатий ушбу мавсумни ҳам бир текисда ўтказа олди. "Бунёдкор" эса 26 учрашувдан атиги 14 гол ўтказиб, лигадаги энг яхши кўрсаткичга эришди.

Ушбу позицияда "Насаф" посбони Мурод Зуҳуров 14 очко билан иккинчи ўринни қўлга киритган бўлса, "пахтакор"чи Темур Жўраев 8 очкони қўлга киритди. Маҳаллий дарвозабонлар танқислиги борасида турли мунозаралар ва чекловлар пайдо бўлаётган пайтда лиганинг энг кучли уч дарвозабони ўзбекистонлик эканини ҳам таъкидлаш жоиз.

ҲИМОЯЧИЛАР

Ислом ТЎХТАХЎЖАЕВ ("Нефтчи") – 24 очко

Акбар ИСМАТУЛЛАЕВ ("Пахтакор") – 23 очко

Дэвид ОНИЯ ("Динамо") – 20 очко

Жаҳонгир ЖИЯМУРОДОВ ("Насаф") – 17 очко

Ўз-ўзидан энг яхши ҳимоячи сифатида Ислом Тўхтахўжаевни эътироф этамиз. Шунингдек, ёш "пахтакорчи" Акбар Исматуллаев ҳам мавсумни бир текисда ўтказа олди, жумладан, икки марта "Пахтакор" фан клуби таъсиси этган "Ойнинг энг яхши футболчиси" номинациясида ҳам ғолиб чиққанди. Дэвид Ония эса аутсайдер сафида ҳаракат қилганига деярли ҳар бир учрашувда энг яхшилардан бири бўлди. "Динамо" узоқ вақт сўнгги поғоналарда борган бўлса-да, ҳимоя борасида эътироз йўқ. Жамоа 25 та гол ўтказди холос, бу лигада бешинчи кўрсаткич ҳисобланади.

Рамзий таркиб захирасида қолган, яъни очколар бўйича юқоридаги футболчиларга бироз етмаган ҳимоячилар: Б.Қораев (Насаф) – 16 очко, С.Мустафоев (Динамо) – 14 очко, А.Хожиакбаров (Олмалиқ) – 15 очко, А.Шораҳмедов (Бунёдкор) – 13 очко, Е.Гоголь (Олмалиқ) – 10 очко, Г. Квесиашивили (Бухоро) – 9 очко.

ЯРИМҲИМОЯЧИЛАР

Виктор КАРПЕНКО ("Бунёдкор") – 24 очко

Артур ГЕВОРКЯН ("Насаф") – 19 очко

Лутфулла ТЎРАЕВ ("Насаф") – 17 очко

Мансур САИДОВ ("Нефтчи") – 17 очко

Карпенко ушбу мавсумда, айниқса, айнан ПФЛ ўйинлари ўзининг иккинчи ёшлигини ўтказди ва кўп маънода бошқаларга ўрнак бўла олди. У мавсум якунлари бўйича "Бунёдкор" нинг энг яхши ўйинчиси, деб эътироф этилди. Агар мавсумнинг энг яхшиси бўлишга легионерлар аралаштирилмаганда, бош соврин учун асосйи кураш Виктор ва Нестеров ўртасида кечган бўларди, тахминан. Шунингдек, йил якунларига кўра "Насаф"нинг энг яхшиси деб топилган Артур Геворкян ҳам ажойиб мавсум ўтказди.

Ярим ҳимоячиларнинг захира ўриндиғидан қўйидаги футболчилар жой олди: А.Переплёткин (Насаф) – 16 очко, Ж.Ҳасанов (Бухоро) – 13 очко, Ш.Каримов (Пахтакор) – 12 очко, З.Пиримов (Олмалиқ) – 11 очко, Ф.Мусаев (Машъал) - 10 очко, П.Смоляченко (Нефтчи) – 10 очко, И. Отахонов (Андижон) – 9 очко ва С.Мамадалиев (Металлург/Динамо) – 9 очко.

ҲУЖУМЧИЛАР:

Милош ТРИФУНОВИЧ ("Бунёдкор") – 22 очко

Анвар БЕРДИЕВ ("Нефтчи") – 17 очко

Дастлабки турларда ўйини қовушмаган Милош кейинчалик футболимиз мазасини тушуниб қолди ва мавсумда 17 та гол муаллифига айланди. Футболимиз тарихидаги иккинчи марта, легионер мавсум тўпурарига айланди. Бунгача, 2009 йилда Ривалдо рақиблари дарвозасини 16 бор нишонга олиб, ушбу совринни қўлга киритганди. Унинг рамзий таркибдаги шеригини олдиндан айтиш жуда қийин эди. Ҳақиқатан ҳам жавоб оддий бўлмади, рақобатчиларидан камроқ гол урган бўлса-да, фарғоналик Анвар Бердиев кўпроқ очко тўплашга муваффақ бўлди. Афтидан, ҳамкасбларим Бердиевнинг айнан энг муҳим учрашувларда ўзини кўрсата олганлигига кўпроқ эътибор қаратишган бўлса керак.

Захирада: Л.Солиев (Андижон) – 13 очко, М.Мамазулунов (Олмалиқ) – 13 очко ва Т.Абдухолиқов (Пахтакор) – 12 очко.

Шунингдек, И.Нагаев (Металлург/Динамо), Э.Жабборов (Навбаҳор), И.Отахонов (Андижон), М.Ҳамроев, О.Зотеев (Олмалиқ), Климиашивили (Пахтакор) камроқ очко жамғаришган.

БОШ МУРАББИЙ – Миржалол ҚОСИМОВ ("Бунёдкор")

Бу борада Демьяненко ("Насаф"), Шквирин ("Олмалиқ"), Саркисян ("Нефтчи") Асқаралиев ("Навбаҳор") каби мутахассислар эътироф этилган бўлсалар-да, энг кўп овоз "Бунёдкор" бош мураббийи Миржалол Қосимовга берилди. "Бунёдкор" мавсум бошида ва давомида сезиларли йўқотишларга дуч келганига қарамасдан, барқарор ўйин кўрсата олди ва саккиз очколик фарқ билан муддатидан олдин тўртинчи чемпионликни нишонлади.

"ЗАМБАРАКНИНГ ЎҚИ" – Камолиддин МУРЗОЕВ

Италиялик ҳамкасбларимизга тақлидан таъсис этилган ушбу соврин мавсумда ишончни оқлай олмаган ва ўз даражасидан пайт ўйин намойиш этган футболчиларга "тақдим этилади". 2011 йилги мавсум якунларига кўра бу номга - Фарҳод Тожиев ва Камолиддин Мурзоевлар даъвогарлик қилишди. Бир пайтлар терма жамоа таркибида хет триклар қилган Фарҳод ҳам, Киевнинг "Динамо"сининг назарига тушган Камолиддин ҳам ушбу мавсумда нурсиз ўтказишди ва ҳужумда тўп сурганликларига қарамасдан, атиги учтадан гол муаллифига айланишди холос. Битта кўп овоз билан Мурзоев ушбу ҳазиломуз номинация "ғолибига" айланди.

Қаҳрамон АСЛАНОВ тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:38, 02.01.2012.
Ўқилди: 47986 марта.
Фикрлар: 479 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.