Луцкнинг "Волинь" клуби янги йилнинг илк кунларида бош мураббий масаласини ҳал қилди, дея хабар бермоқда "Chempionat.com" интернет-нашри. "Виталий Кварцянийнинг ўрнини энди шу вақтгача Қаршининг "Насаф" клуби бош мураббийи сифатида ишлаб келган Анатолий Демьяненко тайинланади", дейилади нашр хабарида.
"Chempionat.com" маълумотларига кўра, 5 январь, пайшанба куни "Волинь" бош мураббийи сифатида махсус матбуот анжуманида таништирилади. "Динамо" ва "Насаф"нинг собиқ бош мураббийи, маълумотларга кўра, Луцкда ўз ёрдамчилари билан бирга иш олиб боради", дейилади нашр хабарида. Хабарда айтилишича, Демяненконинг "Насаф" билан амалдаги шартномаси бор ва у шу билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш билан банд.
Ушбу масала бўйича "Насаф" матбуот хизмати билан боғланганимизда, ҳали ҳам "Насаф" бош мураббийи ҳисобланган Анатолий Демяненко 6 январь, жума куни Тошкентдаги йиғинга етиб келиши кераклиги маълум қилинди.