"Ньюкасл" ҳужумчиси Демба Ба 20-турда бўлиб ўтган "МЮ"га қарши учрашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Биз "Ливерпул"га қарши кўнгилдагидек ўйин намойиш эта олмаганимизни яхши тушунардик. Шунинг учун ҳам қандай бўлмасин уч очко олишимиз шарт эди. Рақибимиз ким эканлигига эътибор ҳам берганим йўқ бугун. Мен шунчаки бор имкониятларимни ишга солиб ҳаракат қилдим ҳолос. Шуни фйтишим мумкинки, бугун яхши ўйин бўлди", — дея Sky Sports унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда.