Кириш Регистрация
28/11 01:00 Монако 2-3 Бенфика
28/11 01:00 Астон Вилла 0-0 Ювентус
28/11 01:00 Болонья 1-2 Лилль
28/11 01:00 Селтик 0-0 Брюгге
28/11 01:00 Динамо Загреб 0-3 Боруссия Д
28/11 01:00 Ливерпуль 2-0 Реал Мадрид
28/11 01:00 ПСВ 3-2 Шахтёр
28/11 15:00 Истерн 1-4 Сидней
28/11 15:00 Чонбук Моторс 4-0 Себу
28/11 17:00 Кая-Илоило 1-1 Санфречче Хиросима
28/11 17:00 Жечжианг 4-2 Лион Сити Сэйлорс
28/11 17:00 Селангор 1-2 Муангтонг Юнайтед
28/11 19:00 Порт 2-2 Персиб
30/11 00:45 Кальяри - Верона
30/11 01:00 Брайтон - Саутгемптон
30/11 01:00 Мальорка - Валенсия
30/11 18:00 Барселона - Лас-Пальмас
30/11 19:00 Комо - Монца
30/11 20:00 Брентфорд - Лестер
30/11 20:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
30/11 20:00 Ноттингем Форест - Ипсвич
30/11 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
30/11 20:15 Алавес - Леганес
30/11 22:00 Милан - Эмполи
30/11 22:30 Вест Хэм - Арсенал
30/11 22:30 Эспаньол - Сельта

"Ман Сити" забт этиб бўлмас қальада. Аммо, "Ливерпуль" заиф жангчи

Баҳо:
+ | -

Чемпионлик учун кураш, етакчиларнинг қоқилиши, сериялар бузилишию, янгидан-янги рекордларнинг қайд этилиши, танаффусдан қайтган “миллионлар ўйини“ ўз ихлосмандларини мана шундай воқейликлар билан хушнуд этяпти. Кучли бешлик чемпионатлари айниқса, рамзида шер акс этган Англия премьер-лигаси тобора ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда. Бир томонда, энг камида еврокубоклар йўлланмасига умид боғлаган, “Челси“ ва “Эвертон“, иккинчи томонда барқарорлиги ўз шаҳри об-ҳавоси сингари ўзгарувчан бўлган Лондоннинг икки жамоаси “Арсенал“ ва “Тоттенхем“, бошқа тарафда, чемпион унвонини қайтариб олиш пайида бўлган “Лестер“ ҳамда “Ливерпул“.

Шу билан бирга премьер-лига карвонига бошчилик қилаётган Манчестер шаҳрининг, бири қизил, бошқаси ҳаворанг бўлган икки вакили. Бай-бай, бизни ўзига ҳос АПЛ спектаклининг қандай шавқли давоми кутиб турибди а?! Бугун эса, ушбу спектаклнинг бош қаҳрамонларидан иккитаси, яқин йиллар мобайнида ҳар жиҳатдан ўзаро принципиал рақибга айланган "Ливерпул" ҳамда "Манчестер Сити" жамоалари ўртасидаги муросасиз қарама-қаршиликнинг шоҳиди бўламиз.

“Манчестер Сити“

2 йиллик чемпионликдан сўнг, бир мавсум танаффус олган испаниялик мутахассис бошчилигидаги жамоа яна, бош соврин учун даъвогарлик қилмоқда. Аслини олганда, ўтган мавсумда чемпионлик бой берилган бўлсада, жамоа совриндорлар қаторидан ўрин олди ва гарчи омадсиз иштирок билан бўлса ҳам мунтазам равишда халқаро майдон йўлланмасига эга чиқди. Нафақат ушбу фактор, балки бутун бошли тизим, ўйин услуби ва натижалардаги юқори ўсишга эришилди. Табиийки, мана шу омиллар Пепнинг ўтган йили “шаҳарликлар“ билан шартномасини 2 йилга узайтирилишига сабаб бўлди.

Ажаб эмаски, табиати жиҳатидан максималист ҳисобланган мураббий ушбу билдирилган ишончга бир нечта титуллар билан жавоб қайтаришни мақсад қилган бўлса. Албатта, асосий эътибор чемпионлар лигасига қаратилади аммо, унутмаслик керакки, иккинчи муҳим фронт миллий чемпионатдир. Бу ерда ҳар бир очко учун жиддий курашиш кечиши маълум. Бугун, мана шундай курашда Манчестерликлар вакиллари, Кевин Де-Брюйне, Серхио Агуэро ва Натан Акелар жароҳат сабаб иштирок эта олмайди. Ҳеч истисносиз айтиш мумкинки, “Ман Сити“нинг жорий мавсумдаги ишлари анчайин тобида. Жамоа, ушбу мавсум 14 ўйинда ғалаба қозонган. Қолган еттитасида эса 2 мағлубият, 5 дуранг қайд этилган. Ушбу кўрсатгичлар натижаси ўлароқ, 47 очко билан турнир жадвали пешқадамига айланган.

“Ливерпул“

Яқин икки йил ичида, босқичма-босқич катта ва асосий совринларни “Энфилд“га олиб келган мерсисайдликларда бу ёғига эришилажак натижалар машққати учун бироз иштиёқ камдек, наздимизда. Жамоанинг ушбу мавсумдаги ишларини унчалик ҳам яхши деб бўлмайди. Бунга ягона сабаб сифатида таркибдаги йирик ва давомли тарзда юз берган йўқотишларни келтириш мумкин. Айниқса, мудофаа чизиғини жиддий талафот кўргани, Ван Дейк, Жо Гомес, Матип ҳамда каби футболчиларнинг маълум муддатга жароҳат олгани ва баъзиларининг ҳали ҳамон сафга қайтмагани Клопп режаларига ва жамоа ўйинига катта таъсир ўтказгани шубҳасиз.

Натижада, кўрсатгичлар қониқарсиз ҳолга келгани эса, “Ливерпул“ни чемпионлик курашида бироз заиф жангчи қифоясида гавдалантирди. Ҳатто бугун хам юқорида номи келтирилганлардан ташқари Диего Жота хамда Наби Кейталар хам жамоасига ёрдам бера олмайди. Жамоа, мавсум аввалидан буён, 11 учрашувда ғалаба қозонди. 4 ўйинда мағлубиятга учраб, қолган еттитасида дуранг қайд этган ва ўтказилган 22 ўйиндан сўнг, 40 очко тўплаган ҳолда турнир жадавлининг тўртинчи поғонасида бормоқда. Аммо, биз биламиз ва ўрганиб ҳам қолганмизки, бундай ўйинларда ҳар қандай фактор четга сурилади ва иккала томон ҳам ғалаба учун жон-жаҳди билан курашади.

Мураббийлар фикрлари

Хосеп Гвардиола

"Ливерпул" ҳар доим жуда кучли жамоа бўлган. Бу ажойиб тарихга, ажойиб футболчиларга, юқори даражали мураббий ва ходимларга эга яхши. Улар ҳимоя ва ҳужумда нима қилиш кераклигини билишади ва бу борада керакли кўникмаларга эга. Бундай хавфли рақибга қарши ўйнаш ҳар доим қийин. Биз билан ўйинда эса улар ҳар қачонгидан ҳам тажовузкор бўлишади. "Ливерпул" "Брайтон" билан учрашувдан сўнг тикланишига ва тайёр бўлишига ишонаман. Албатта, бу чемпионлик учун курашдаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлади"

Юрген Клопп

"Албатта, бу - "Энфилд" Шу билан бирга, шогирдларимнинг ҳам потенциалини унутганим йўқ. Ўз кйимизда ўйнаш ҳар доим ёқимли бўлган. Аммо, сўнгги икки ўйинда мағлубиятга учраганимиз мухлисларни анча ранжитди. 68 ўйинлик мағлубиятсиз сериянинг бузилиши кимга ҳам ёқади дейсиз?! "Сити" пешқадам, бизга ҳамиша муносиб рақиб бўлган. Яна қайтадан чемпионлик пойгасига қўшилиб олиш учун бу ажойиб имконият"

Рақамлар

Томонлар ўзаро, АПЛда 47 маротаба рўбару келишган бўлиб, шундан 20 учрашувда “Ливерпул“ зафар қучган бўлса, 10 ўйин “Ман Ситининг“ ғалабаси билан якунланган.
Мерсисайдликлар сўнгги 5 учрашувнинг иккитасида ғалаба, иккитасида мағлубият ва биттасида дуранг қайд этишган бўлса, манчестерликлар сўнгги 5 ўйиннинг барчасида ғалаба қозонишган. Шу ўринда “шаҳарлик“ларнинг мудофаа қўрғонини ҳам ҳам алоҳида таъкудлаб ўтиш жоиз.

Рубен Диаш ҳамда Жон Стоунс жуфтлиги, қолаверса дарвозабон Эдерсоннинг ишончли ва сермаҳсул ўйини натижасида “Ман Сити“ чемпионатдаги энг кам, яъни ўн учта гол ўтказиб юборган жамоа бўлиб турибди. Яна бир қизиқ жиҳат шундаки, “Ман Сити“ “Энфилд“ деб аталмиш қалъада сўнгги 39 йил ичида бор йўғи 1 маротаба ғалаба нашидасини сурган холос. Хўш, бугун, бу анъанага барҳам бериладими?

 

Дадажон Фозилжонов тайёрлади

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:39, 07.02.2021.
Ўқилди: 4591 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.