Италия А Серияси 17-туридан ўрин олган навбатдаги учрашувлар якунига етди.
Тур йирик натижаларга бой бўлмоқда. Кеча "Интер" ва "Сиена" клублари ўз майдонида йирик ҳисобдаги ғалабаларга эришишганди. Бугунги баҳсларда "Удинезе", "Фиорентина" ва "Кальяри" жамоалари учта тўп фарқи билан ғалаба қозонишди.
Чемпионат карвонбошилари ҳисобланган "Милан" ҳамда "Ювентус" клублари сафар учрашувларида муҳим уч очколарни қўлга киритишди. Римнинг "Рома" клуби ўз майдонида "Кьево"ни қабул қилиб, Тоттининг пенальтидан урган голлари ҳисобига ғалаба қозонди.
Турнинг сўнгги учрашуви "Палермо" ҳамда "Наполи" клублари ўртасида бўлиб ўтади. Куннинг қолган натижалари билан қуйида танишиб олишингиз мумкин.
УДИНЕЗЕ – ЧЕЗЕНА 4:1 (1:1)
Голлар: Ди Натале (1, 82), Асамоа (54), Баста (75) - Эдер (39).
РОМА – КЬЕВО 2:0 (1:0)
Голлар: Тотти (34-пен., 78-пен.).
НОВАРА – ФИОРЕНТИНА 0:3 (0:2)
Голлар: Йоветич (20-пен., 49), Монтоливо (42).
ЛЕЧЧЕ – ЮВЕНТУС 0:1 (0:1)
Гол: Матри (27).
БОЛОНЬЯ – КАТАНИЯ 2:0 (0:0)
Голлар: Черубин (50), Ди Вайо (90).
КАЛЬЯРИ – ЖЕНОА 3:0 (1:0)
Голлар: Ларривей (13-пен.), Ибарбо (56), Гранквист (72-автогол).
АТАЛАНТА – МИЛАН 0:2 (0:1)
Голлар: Иброҳимович (22-пен.), К. Боатенг (82).