8 январь куни Испания чемпионати 17-туридан ўрин олган қолган олти учрашув бўлиб ўтди. Шанба куни бошланган дуранглар серияси якшанба куни ҳам давом этди.
"Малага" - "Атлетико" учрашувида ҳисоб очилмаган бўлса, "Вильярреал" - "Валенсия" баҳсида "кўршапалаклар" сўнгги дақиқаларда Адурис томонидан урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолишди.
Турнинг энг кутилмаган натижаси Каталония дербисида қайд этилди. 16-дақиқада Фабрегаснинг голидан сўнг ҳисобда олдинга чиқиб олган "Барселона" ўйин якунланишига тўрт дақиқадан камроқ вақт қолган бир дамда Васкесдан гол ўтказиб юбориб, 1:1 ҳисобидаги дуранг билан кифояланишга мажбур бўлди.
"Барселона"нинг очко йўқотиши мусобақа пешқадами ҳисобланган Мадриднинг "Реал" клуби Каталония клубидан беш очкога ўзиб кетишига сабаб бўлди. Айни вақтда пойтахтликлар ҳисобида 17 учрашувдан сўнг 43 очко бор.
Малага – Атлетико 0:0
Райо Вальекано – Севилья 2:1 (1:0)
Голы: Мичу (45), Тамудо (51) - Эскюде (62).
Хетафе – Атлетик 0:0
Вильярреал – Валенсия 2:2 (2:1)
Голы: Марко Рубен (14), Гонсало (18) – Фегули (41), Адурис (87).
Бетис – Спортинг Хихон 2:0 (1:0)
Голы: Санта Крус (23), Хорхе Молина (90).
Эспаньол – Барселона 1:1 (0:1)
Голы: А. Васкес (86) - Фабрегас (16).