Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

«Реал Мадрид» жароҳатлар бўйича жаҳон чемпиони

Баҳо:
+ | -

     «Реал»да жароҳатлар эпидемияси 

Мадридликларнинг «Уэска» «Хетафе» ва «Валенсия»га қарши ўйинларини 7та футболчиси жароҳат сабаб ўтказиб юборишди. «Вальядолид»га қарши ўйинда эса бу рақам яна биттага кўпайди. Франциялик Карим Бензема ўйиндан олдин жароҳат олгани маълум бўлди. Мавсум давомида «Реал» таркибидаги футболчилари билан боғлиқ 41та жароҳат кузатилди, шу жумладан коронавирус билан касалланганлар эса бештани ташкил этади. Бу ушбу мавсум давомидаги Ла Лигадаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланган. Таркибдаги 20 нафар футболчи жароҳат олди, уларнинг ҳаммаси 823 кунни, яъни 146 учрашувни ўтказиб юборишган.

Кўп ҳолатларда жароҳат олиш билан боғлиқ ҳолатлар футболчида бир масумда қайта-қайта кузатилмоқда. Масалан, Дани Карвахал яқинда бўлиб ўтган «Валенсия»га қарши учрашувда 2 - январдан бери биринчи марта майдонга тушди. Ҳимоячи 25 дақиқа давомида майдонда ҳаракат қилди, кейин тўсатдан оқсоқланиб ҳаракат қилишни бошлади ва тезда захирага олинди. Футболчининг ўнг сон қисмининг мушаги шикастлангани ташхиси қўйилди, шунингдек, у яна 2 ойни шифохонада ўтказиши айтилмоқда.

 

Энг қизиғи шундаки, жароҳатлар муаммоси "қаймоқранглилар"да 23 - декабрдан кейин бошланди. «Реал Мадрид» - «Гранада»га қарши ўйинни, фақат Модричсиз бошлаганди. Мазкур учрашув давомида бразилиялик Родриго майдонни замбилда, кўз ёшларини тўкканча тарк этди. Унда ҳам сон қисмнинг жароҳати билан боғлиқ ҳолат.

Марса нашри Ла Лига етакчиларининг жароҳати ҳақидаги рақамларни таққослади: «Реал» аллақачон 40та жароҳат кузатилган  бўлса, «Атлетико»да бу рақам атиги 16тани ташкил қилади. «Барса» - 25та, «Севиля»да эса 18та жароҳати бор. Ушбу жароҳатларнинг кўпи аллақачон тузалган. Агар, олдинги мавсумдагиларни ҳам қўшиб ҳисобласак, «қаймоқранглилар»да ушбу мавсумдагилар билан 55 марта жароҳат билан боғлиқ муаммога учраган. Бу рақамлар «Атлетико»да 39, «Барса»да эса 41тани ташкил қилади.

Мадридликларнинг ушбу мавсумдаги 30та жароҳати мушаклар билан боғлиқлиги, одамни бироз ўйлантириб қўяди. Бу ҳолатни фитнесс мураббийининг айби билан бўлаяпти ҳақида гаплар тарқалмоқда. Яна бир таажубга соладиган ҳолат ҳам бор. Жамоанинг фитнесс бўйича мураббийи Грегори Дюпон «Реал»да ўтган мавсумда иш бошлаган. Ушбу мураббий Франция терма жамоасидаги ишлари сабаб эътиборга тушган. Франциянинг ЖЧ-2018даги ғалабасида ҳам унинг хизматлари катта деб айтишади.


Жаҳон чемпионатидаги ишлари Зиданни шунчалик қойил қолдирган эканки, Дюпонга қўнғироқ қилиб: «Мен сизнинг усулларингизни Мадридда қўлламоқчиман», деган гапни айтди. Янги фитнесс мураббийига жой ажратиш учун «Реал» аввалгиси - Антонио Пинтусни ишдан олишга тўғри келди.
Мадриддаги жароҳатлар билан боғлиқ муаммолар Дюпон «қаймоқранглилар» билан ишлаган биринчи мавсумданоқ бошланди. Чемпионат бошланишидан олдин ҳам нақ 6 нафар футболчи жароҳат орттириб олган эди.

Мутахасислар фикрича:


«Дастлабки машғулотлар жуда қийин кечди, кейинчалик эса бу услубга кўникиб қолдик», Винисиус Жуниор «Реал Мадрид» футболчиси.


«Дастлаб футболчилар жуда кўп азоб чекишади, аммо кейин улар Грегорига миннатдорчилик билдиришади», Дюпон билан ишлаган мутахассислардан бири.


«Футболчилар мавсум давомида ўтказган машғулотлари уларни жароҳатлардан ҳимоя қилишига ишончини йўқотмоқда. Ҳар қандай оғриқ ёки мушакларнинг чўзилиши мураббий томонидан зудлик билан жароҳати сифатида қабул қилинади, бу ҳолат эса футболчи руҳиятига жиддий таъсир кўрсатади, ўйинчини максимал ҳаракатини кўрсатиши керак бўлган вақтда унинг ишончини пасайтиради. Улар жароҳат олишга мойил эканликлари ва рақибга қаршилик кўрсата олмасликлари ҳақида  туйғу пайдо бўлади.» - «Де Прадо» спорт клиникаси доктори Риполл


«Дюпоннинг энг катта хатоларидан бири бу қайд қилиб боришидир.» - «Реал Мадрид»нинг собиқ жисмоний тайёргарлик бўйича мутахасиси Сан Мартин.

Ушбу фикрлардан хулоса қилишимиз мумкинки, агар, бирор футболчи жароҳат олса, яна бир муаммо юзага келади. Яъни, тезроқ тикланиш кераклиги ҳақидаги ўй. Сан Мартиннинг сўзларига кўра, бу Азарнинг асосий муаммоси. «Бельгиялик майдонда ҳаракат қилаётганда, у секинлашиши, тезлашиши, тўпга зарба бериши, жамоанинг оғир ишларни бажариши керак. Ҳозирда Азарнинг мушаклари кислород билан тўйинмаган, бу эса яхши ҳолат эмас. Азарнинг ўйини тезлик асосида қурилган, бу эса унга тезлик билан кўпроқ ишлаши кераклигини билдиради. Ёзда Бельгия терма жамоаси мураббий Эден камида 40 хил машғулот ўтказиши кераклигини айтди. Менимча, бу ҳам етарли эмас», дейди Сан Мартин.

Тўғри, сиз ҳамма айбни Дюпонга ағдариш фикридан йироқмиз, лекин мадридликларда жисмоний тайёргарлик олдин бундай эмасди ва жароҳатлар ҳам кам бўларди. Масалан, 2016/17 - йилги мавсумда жамоада жароҳатлар сони ҳозиргини ярмини ҳам ташкил қилмасди. франциялик мутахасис жамоада иш бошлангандан кейин эса, бу рақамлар 50тани ташкил қилмоқда. Таққослаш учун, «Барса»да ўшанда 34 та жароҳат бор эди.


Франция терма жамоаси собиқ фитнесс мураббийи «Реал» да баъзи ютуқларга эга бўлганини ҳам айтиб ўтиш жоиз. Масалан, ўтган мавсумда «Реал Мадрид» чемпионлигидан сўнг, Дюпон анча мақтовларга сазовор бўлган. Ўшанда, мадридликлар ажойиб формада эди ва ҳақли равишда чемпионликни қўлга киритган. Албатта, бу ютуқларга ушбу мутахасисининг ҳам ёрдами катта.
Шунингдек, пандемия пайтидаги тиғиз тақвим ҳам жамоанинг ўйинига жиддий таъсир кўрсатган бўлиши мумкин. Бу эса баъзи хатоларни келтириб чиқаради.

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:16, 22.02.2021.
Ўқилди: 6108 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.