Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби бош мураббийи Лучано Спаллетти итальян нашарларига берган интервьюсида Россиянинг шимолий пойтахтида яна икки йил қолишини айтиб ўтган.
"Мен "Зенит" билан шартномамни яна икки йилга чўзаман. Бу ерда ишлаш менга жуда ёқяпти. Ҳаттоки кичик хатоларга йўл қўйишимга қўйиб беришяпти (кулади). "Фиорентина"га тўхталадиган бўлсам, мен бу жамоани шуғуллантиришни орзу қиламан. Лекин яқин келажакда. Чунки ёшлигимда шу жамоа таркибида тўп сурганман", - дея Спаллетти сўларидан иқтибос келтирмоқда Corriere dello Sport.