Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

«Янги Кройф», 4 муҳим вазифа ва ҳужумдаги йўқотишлар. «Пахтакор» янги бош мураббийи Питер Ҳюистра иштирокида матбуот анжумани ўтказилди

Баҳо:
+ | -

«Пахтакор» футбол клубининг янги бош мураббий Питер Ҳюистра иштирокида 4 март куни мавсумолди матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда нидерландиялик мутахассис журналистларни қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб қайтарди.

«Мавсум бошланишидан аввал ОАВ вакиллари билан учрашиш ва мулоқот қилиш ёқимли. Охирги тўрт йилда «Пахтакор»да ишлаяпман, клуб ва ўзбек футболини яхши биламан. Иш мен учун янги эмас, лекин чақирувни янги деб айтишим мумкин. Шота Арвеладзе билан ишлаган давримизда биз «Пахтакор» билан янги даражага чиқа олдик деб ўйлайман. Икки йил ичида барча ички совринларга эга чиқдик. Чемпионлар Лигасида энг кучли саккиз жамоа қаторидан ўрин олдик. Ҳозир эса Арвеладзе жамоани тарк этгач, биз ўйин фалсафасини сақлаб қолиб, яна-да ўсишга интилишимиз зарур. Осиёда энг яхши даражага чиқишга ҳаракат қиламиз. Хорижлик мутахассислар ўзбек футболчилари ҳақида жуда илиқ фикрлар билдиради. Чемпион сифатида бизда масъулият бор, ортимиздан барчани юқори марра сари етаклашимиз керак. Ўзбек футболи катта имкониятга эга. «Пахтакор» ва бошқа жамоаларда ўсиш учун потенциал мавжуд. «Олимпик» жамоасида 60 фоизга яқин ўйинчи «Пахтакор» тарбияланувчилари ва футболчилари саналади.

Янги мавсум ва таркибдаги ўзгаришлар ҳақида

Миллий терма жамоани муҳим ўйинлар кутмоқда ва у ерда кўплаб футболчиларимиз ўйнайди. «Пахтакор» доим босим остида бўлади, биздан кўп нарса кутишади. Бош мураббий сифатида вазифам ўйинчиларни юқори даражада ушлаб туриш. Шанба куни мавсумни бошлаймиз. Икки марта «Насаф» билан ўйнаймиз. Ўтган мавсум энг юқори поғона эгалари мавсумни очиб беради. Бу ўзига хос қизиқ синов.

Ҳар мавсумда жамоалар сафида ўзгариш рўй беради. «Пахтакор» ҳам баъзи футболчиларга кетишга рухсат берди, чунки уларга манфаатлироқ таклифлар бўлди. Янги ўйинчилар сафимизга келиб қўшилди ва меъёрни сақлашга уринамиз.

Таркибимизга бир неча ўйинчиларни қўшиб олдик. Иминов ва Йўлдошев эса ижарадан қайтди. Улар яхши потенциалга эга футболчилар, бу рақобат кучайишига хизмат қилади. Ҳимоя ва ярим ҳимояда савиямиз пастга тушмаган, биз даражани сақлаб қолдик деб ўйлайман. Фақат ҳужумда йўқотиш мавжуд. Тезроқ жамоани жипслаштириб, яхшироқ савияга чиқиб олишимиз керак. Чобанов, Азмиддинов, Холдорхонов ва Холматов каби ёшлар эса асосий жамоа билан тўлиқ шуғулланиб, тажриба ошириб бормоқда. Эркинов эса бемалол асосий таркибдан ўрин олишга даъвогарлардан бири.

«Пахтакор 2»нинг Про-Лигада иштирок этмаслиги ҳақида

U-21 ва биринчи лига жамоалари ўтган йили фаолият олиб борганди. Биринчи лига жамоаси Про-Лигага йўлланма олганди, бироқ кўплаб футболчилар «Олимпик» клубига жалб этилгани сабабли биринчи лига жамоаси фаолияти тўхтатилди. Асосий таркиб ва U-21 таркиби биргаликда шуғулланади.

Жамоа олдидаги тўрт муҳим вазифа

Тўрт муҳим жиҳат мавжуд: Суперкубокни қўлга киритиш, Суперлигада чемпионликни ҳимоя қилиш, Чемпионлар Лигасида муваффақиятли иштирок этиш, ўйинчиларни миллий терма жамоага яхши ҳолатда тайёрлаб бериш. «Пахтакор» бош мураббийи катта масъулиятга эга эканини тушунаман, нафақат ўзим, балки ўйинчилар учун ҳам жавобгарман. Бу тўғридан-тўғри терма жамоага таъсир қилади. Ўзбек футболи ривожига кичик ҳиссамни қўшишга тайёрман.

Нидерландиялик мутахассис ўзбек футболи учун «янги Кройф»ни тарбиялаб бера оладими?

Ўйинчиларни, тизим, фалсафани яхши биламан. Мен учун кўп ўзгариш йўқ. Чунки ушбу фалсафа мен севган услуб. Ишда катта ўзгаришлар йўқ деб айтишим мумкин. Фақат энди клуб вакили сифатида кўпроқ ОАВ билан мулоқотда бўламан. Умид қиламанки, Кройфдек футболчи пайдо бўлади. Ҳар бир клуб ўзининг ёшлар жамоалари, академияларига эътибор бериши керак. Доим ёшлар билан ишлаб келганман. Бу клуб учун келажакка қўйиладиган энг яхши қадамдир. «Пахтакор»да ҳамиша кўплаб иқтидорлар бўлган. Академия билан ишлашда давом этамиз, ёшларнинг меҳнат қилаётганини кўриш доим ёқимли.

Мавсумга тайёргарлик ҳақида

Бу жараён ҳамиша қизиқарли. Биз хорижда йиғин ўтказдик, футболчилар бош мураббий билан яқинлашиши, жамоанинг бир-бирига мослашишида бу катта аҳамиятга эга. Янги ўйинчилар мослашиб боради. Жамоа ва таркиб билан баъзи синовларни амалга ошириб кўриш мумкин. Ёшлар асосий жамоа муҳитини ҳис қилиади. Баъзи футболчилар «Спартак» ва «Зенит»га қарши баҳсларда бошқа даража, тезлик, жисмоний имкониятларни кўрди. Бу улар учун яхши тажрибага айланади. Ўз устида ишлаш кераклигини ҳис қилади.

Жамоа ҳужумчиларни қўйиб юбораётгани ҳақида

Ҳамиша танлов имкониятига эгамиз. Баъзан футболчи кўпроқ ўйнаши ёки ўсиши учун бошқа клубларга бериб юборишга тўғри келади. Бу уларнинг келажаги учун муҳим. Биз турли хил вариантларни синаб кўришимиз мумкин. Эрен майдонга туша олмайдиган тақдирда бошқа ўйинчилардан фойдаланишга интиламиз. Трансфер ойнаси ҳали ёпилмади. Ҳужумчи қидириш ишлари давом этмоқда. Ўтган йилга нисбатан таққослаганда, ҳужумда муаммо бор, тўғри. Бошқа тарафдан бу мен учун енгиб ўтишим керак бўлган чақирув.

Чемпионлар Лигасининг марказлаш ҳолда ўтишига муносабати ҳақида

Бундай мусобақа ўзгача ўтади, жамоалар бир меҳмонхонада яшайди, бир-бирини кўради ва ўйинларда иштирок этади. Мусобақанинг ўзига бор эътиборни қаратасиз. Рақибларни тўлиқ ўрганиб чиқасиз. Жамоани дарҳол навбатдаги учрашувга тайёрлаш талаб этилади. Сафар билан боғлиқ муаммолар йўқ бўлади. Ёқимсиз тарафи эса шундай катта ўйинларни уйда ўйнай олмаслигимиз. «Ас-Садд» ва «Шабоб ал-Аҳли»га қарши беллашувларни яхши эслайман. Стадион деярли тўлганди ва бундай муҳитда ўйнаш жамоага қўшимча иштиёқ беради. Бундай муҳитни соғиндик.

Суперлигадаги рақобатчилар ҳақида

Бошқа жамоаларда ҳам ўзгариш бўлган, мавсум бошланмасдан олдин бирор рақибни яхши билмайсиз. Ким қандай тайёр эканини билиб бўлмайди. Ҳамиша ҳар бир чемпионатда еттита жамоа чемпион бўлиш ҳақида ўйлайди. 5-6-турдан кейин қандайдир хулосага келиш мумкин. «Насаф» деярли ўтган йилгидек кучли деб ўйлайман. «Локомотив», ОКМК, «Бунёдкор», «Навбаҳор» ҳам кучли. «Қизилқум» билан назорат ўйинида тўқнаш келдик. Уларда ҳам жуда яхши жамоа мавжуд.

Бош мураббий сифатида ўз олдига қўядиган мақсади

Ҳар бир кейинги ўйинни ютиш. Футболда ҳамиша кейинги баҳсни ўйлайсиз. Кўплаб ўйинларни ютиш орқали чемпионат ва бошқа мусобақаларда зафар қучасиз.» — деди Питер Ҳюистра.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:10, 04.03.2021.
Ўқилди: 4370 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.