Бугун Европа Чемпионлар лигаси нимчорак финал жавоб баҳсларидан бири Будапештдаги «Пушкаш» аренада бўлиб ўтади. «Ливерпуль» ва «Лейпциг» орадан кўп ҳам ўтмай яна ушбу ўйингоҳга қайтишди. Бу сафар номинал мезбон мақомини энди меррсисайдликлар олишади.
Ливерпуль
Биринчи учрашувдаги ишончли ғалаба (2:0) «Ливерпул»га бу баҳсда катта устунлик тақдим этиши турган гап. Жамоа айни дам АПЛда боши берк кўчаларга кириб қолган. Бироқ, Клопп халқаро майдонларда қандай ўйнаш кераклигини жуда яхши билади. 2:0 ҳисобидаги натижанинг ўзи ҳам камида инглиз клубини кейинги босқичда бир оёғи билан турганлигини англатмоқда. Статистик жиҳатдан олиб қарайдиган бўлсак ҳам «Ливерпуль» ЕЧЛ плей-офф учрашувлари доирасидаги ўзи ғалаба қозонган сафар баҳсларини кейинчалик бой бермаган.
Шунингдек, жамоа немис клубларига қарши ўз майдонида охирги 20 та ўйиндан ҳеч борини ютказмаган, тўплар нисбати ҳам мезбонларнинг анча йирик устунлигини ифодалаб турибди - 52:9. Бироқ танганинг иккинчи томони бўлганидек, «Ливерпуль» сўнгги пайтларда ўз уй учрашувларида умуман ўзига ўхшамаяпти. Жамоа жорий йил ҳисобидан «Энфилд»да ҳали бирор марта ҳам ғалаба қозона олмади. Охирги олти баҳснинг барчаси «қизиллар» учун мағлубият билан якунига етган. Бу эса клубнинг 129 йиллик тарихидаги энг ёмон кўрсаткичи ҳисобланади. Табиийки, «Энфилд»дан атиги 1300 миль атрофидаги масофада жойлашган Будапештдаги учрашув Клопп шогирдларининг оёғидан тортиб қолиши ҳам ҳеч гап эмас. Шунингдек, жамоа «Ман Сити»ни 4:1 ҳисобида енгганидан бери ҳали ўз майдонида бурорта ҳам гол ура олмаяпти.
Ҳозирда «Ливерпул»нинг ички муҳитида аламздалик кайфияти ҳукм сурмоқда. Жароҳатдаги кўп сонли етакчилардан тортиб Клоппнинг Салоҳ билан кечаётган салбий муносабатларигача барчаси худдики юзага келган бақувват империянинг парчаланаётаганини билдираётгандек. Мухлислар ва раҳбарият томонидан ҳам мураббийлар штабига жуда кескин танқидий тошлар ёғилмоқда. Германиялик мутахассис жамаони энг пик формасига олиб чиққанидан сўнг энди унинг емирилиши ҳам шунга монанд аянчли тус оляпти. Муваффақиятли мавсумлари давомида деярли бир хил оптимал таркибни майдонга ташлайверган Клопп энди турли захира вариантларига эҳтиёж сезганида анча қийналаётгани кўриняпти. У мана шу футболчилардан ҳам юқори даражадаги профессионалликни кутади ва ушбу жараённинг тўла шаклланиб олиш пайти мавсумнинг энг қизғин палласига тўғри келиб қолгани ҳам учрашувга бўлган қизиқишни орттириши шубҳасиз. Зеро, қайсидир маънода Клопп учун ҳам ЕЧЛдан бошқа ягона нажот қолмаган.
Тахминий таркиб: Алиссон — Робертсон, Фабиньо, Филлипс, Александр-Арнолд — Джонс, Тиаго, Вейналдум — Мане, Салах, Жота.
Йўқотишлар: Хендерсон, Ван Дейк, Гомес, Матип, Фирмино.
«Лейпциг»
\
«Ливерпуль» билан солиштирганда «Лейпциг»да вазият анча яхши тусда кетяпти. Жамоа Будапештдаги мағлубиятдан сўнг жами 4 та ўйин ўтказган бўлса уларнинг барчасини ғалаба билан якунлади. Айни дам турнир жадавалида Нагельсманн шогирдларини пешқадам «Бавария» билан атиги 2 очколик фарқ ажтатиб турибди. Бундан ташқари клуб яқинда мамлакат кубоги ярим финал йўлланмасига ҳам эга чиқди. Буларнинг барчаси албатта жамоада ёш ва талабчан мураббийнинг имзосини кўрсатиб туради.
Ўзи умуман «Лейпциг»ни бир қанча танқидларга қарамай ўтган йилги формасини ҳалиям стабил ушлаб келмоқда деб бемалол айтиш мумкин. Чемпионлар лигасида бу клуб билан ортиқча ҳазиллашиб бўлмаслигини ўтган йили «Атлетико» мисолида кўрган эдик. Ҳозирги пайтга келиб ҳисоб қандай кўринишда бўлмасин «Легпциг» - бу барибир ўтган мавсумнинг амалдаги яримфиналчиси. Бошқа томондан эса юқорида таъкидлаганимиздек, бу сафар «Ливерпул»нинг энди йўқотадиган нарсаси қолмаган. Уларнинг келаси мавсумдан ушбу мусобақада иштирок этишига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Мана шу факторлардан келиб чиқиб ҳам бу босқич балки «қизиллар» учун сўнгги нажот илинжи ҳам бўлиб қолиши мумкин.
Тахминий таркиб: Гулачи — Мукиеле, Упамекано, Клостерманн — Анхелиньо, Ольмо, Кампль, Забитцер, Адамс — Серлот, Нкунку.
Йўқотишлар: Собослаи, Лаймер, Орбан.