Кириш Регистрация
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 1-3 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи 1-1 Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм
26/11 15:00 Ульсан Хёндэ 1-3 Шангхай Порт
26/11 15:00 Виссел Кобе 3-2 Сентрэл Кост
26/11 17:00 Бурирам Юнайтед 0-3 Кавасаки Фронтале
26/11 17:00 Шандонг Тайшан 1-0 Жоҳор Дорул Таъзим
26/11 21:00 Ас-Садд 0-1 Ал-Ҳилол
26/11 21:00 Аш-Шорта 1-2 Ал-Васл

«Қабр устидаги дабдаба». Немис футбол мухлислари Германия терма жамоасини ЖЧ—2022 ни бойкот қилишга чақирмоқда

Баҳо:
+ | -

Германия футбол мухлислари бирлашмаси Германия футбол иттифоқини Қатарда ўтадиган 2022 йилги Жаҳон Чемпионатини бойкот қилишга чақирди.

"Қатарда ЖЧ—2022 иншоотларидаги қурилиш ишлари инсонларга хос бўлмаган шароитларда кечаётганини кеча билганимиз йўқ. Олти йил аввал муҳожирлар учун иш шароити хавфлилиги қайд этилганди. Улар оғир ва хавфсизлик таъминланмаган шароитда сариқ чақа эвазига ишламоқда. Уларнинг ҳатто иш берувчи рухсатисиз ўз ватанига қайта олмаётгани айтилди.

Шу билан бирга ОАВда февраль ярмига келиб Қатарда ЖЧ—2022 иншоотларида ишлаган 6700 муҳожир вафот этгани айтилмоқда. Ҳар 7 соатда у ерда Покистон, Ҳиндистон ёки Бангладешдан бўлган ишчи вафот этмоқда. Уларни қутқариб қолишга жуда кеч бўлди, улар энди тирик эмас. Бироқ биз ўзимизни худди ҳеч нарса бўлмагандек тутмоқдамиз. Спорт турли мамлакатлар вакилларини сиёсий келишмовчилик, дунёқараш ва динидан қатъи назар бирлаштиради. Бу алоқани сақлаб қолиш ва уни давом эттириш жуда муҳим.

Кўплаб мухлислар Германия терма жамоаси ўйинларини интизорлик билан кутаётганини жуда яхши биламиз. Бу футболчилар учун фаолиятидаги энг муҳим воқеа эканидан ҳам хабаримиз бор. Биз — футбол ишқибозлари ва бу спорт турини яхши кўрамиз. Бироқ ҳеч нарса Қатарда инсон ҳуқуқлари поймол бўлаётганини оқлаб беролмайди. Ҳатто мусобақада шунчаки қатнашиш ҳам — уларни қўллаб-қувватлашга тенг. Бу муаммолар борган сари баландроқ овозда айтилмоқда ва биз ЖЧ—2022 мусобақасини бойкот қилиш зарурлигини айтаётганлар томонидамиз.

Биз Германия футбол иттифоқини мусобақадан бош тортишга чақирамиз. Минглаб муҳожирлар қабри устидаги дабдабали футбол байрами — бунда қатнашиш ахлоқ ва қадр-қиммат каби тушунчаларга барҳам бериш билан тенг. Биз даҳшатли ҳиссиётлар ила бундан юз ўгирамиз. Футбол — бу оддий ўйиндан анча катта бўлган нарса. Бу умумий ва ижтимоий жавобгарлик. Ишончимиз комил, бошқалар ҳам Германиядан намуна олади. Агар иттифоқ ўзига бўлган ишончни сақлаб қолмоқчи бўлса, ЖЧ—2022 да иштирок этишдан бош тортиши шарт ва бу ишни ҳозироқ қилиши лозим", — дейилади Германия футбол мухлислари бирлашмаси тарқатган баёнотда.

Аввалроқ The Guardian нашри камида 6700 нафар меҳнат муҳожири ЖЧ—2022 иншоотлари қурилиши вақтида вафот этгани ҳақида хабар қилганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 08:22, 13.03.2021.
Ўқилди: 5133 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.