Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 3-0 Машъал
09/10 19:00 Пахтакор 3-1 Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро 3-2 Андижон
09/10 19:30 Насаф 2-1 Динамо
10/10 00:00 Малага 1-1 Эспаньол
10/10 16:30 Арсенал - Лидс
10/10 17:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон
10/10 19:00 Астон Вилла - Брентфорд
10/10 19:00 Челси - Борнмут
10/10 19:00 Ипсвич - Фулхэм
10/10 19:00 Сандерленд - Брайтон
10/10 19:15 Алавес - Атлетико
10/10 21:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
10/10 21:30 Барселона - Хетафе
11/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК - Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна - Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия

ЕЧЛ. «Реал» ва «Ман Сити» чорак финал йўлланмасини қўлга киритишди

Баҳо:
+ | -

Европа Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал жавоб баҳсидан ўрин олган икки ўйин 16 март, сешанба куни бўлиб ўтди.

«Реал» ўз майдонида «Аталанта»ни қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Дастлаб 34-дақиқада Карим Бензема ҳисобни очди. 60-дақиқага келиб эса Серхио Рамос 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантирди. Шундан сўнг Луис Муриэль 83-дақиқада жарима зарбасидан қойилмақом гол киритиб, ҳисобни қисқартирди. Аммо орадан икки дақиқа ўтар-ўтмас, Марко Асенсио ўйинга якуний нуқтани қўйиб берган голни урди: «Реал» — «Аталанта» 3:1. Шу тариқа Мадрид клуби икки ўйин натижасига кўра (4:1) бергамоликлардан устун келди.

«Манчестер Сити» ва «Боруссия М» жамоалари ўртасидаги жавоб ўйини инглиз клубининг ғалабаси билан тугади. «Шаҳарликлар»га ғалаба келтирган ҳар иккала гол ҳам биринчи бўлимда киритилди. Голларга Кевин де Брюйне (12) ва Илкай Гундўғон (18) муаллифлик қилди.

Шу тариқа «Реал» ва «Манчестер Сити» Чемпионлар Лигаси чорак финалининг навбатдаги иштирокчиларига айланди.

Европа Чемпионлар Лигаси
1/8 финал, жавоб баҳслари
«Реал» Испания — «Аталанта» Италия 3:1
Голлар: 1:0 – 34 Бензема, 2:0 – 60, пенальти Рамос, 2:1 – 83 Муриэль, 3:1 – 84 Асенсио.
«Реал»: Куртуа, Менди, Рамос (Милитао, 64), Варан, Начо, Вальверде (Асенсио, 82), Кроос, Васкес, Модрич, Винисиус Жуниор (Родриго, 69), Бензема.
«Аталанта»: Спортелло, Гозенс (Иличич, 57), Толои (Паломино, 61), Гимшити, Меле, Малиновский, Пессина (Калдара, 84), Пашалич (Сапата, 46), де Рон, Ромеро, Муриэль (Миранчук, 84).
Огоҳлантиришлар: Вальверде (39), Толои (58), Начо (73), Кроос (77).
Дастлабки ўйин — 1:0

«Манчестер Сити» Англия — «Боруссия М» Германия 2:0
Голллар: 1:0 – 12 де Брюйне, 2:0 – 18 Гундўғон.
«Манчестер Сити»: Эдерсон, Жоау Канселу (Зинченко, 64), Стоунз, Уокер, Рубен Диаш (Лапорт, 70), Фоден, Бернарду Сильва (Агуэро, 75), де Брюйне, Гундўғон (Стерлинг, 70), Маҳрез, Родри (Фернандиньо, 63).
«Боруссия М»: Зоммер, Гинтер, Бенсебайни (Вендт, 88), Эльведи (Янчке, 88), Лайнер, Ҳофманн, Нойҳаус, Закария, Штиндль (Траоре, 80), Эмболо (Вольф, 65), Тюрам (Плеа, 65).
Огоҳлантиришлар: Жоау Канселу (55), Лайнер (61), Фернандиньо (82).
Дастлабки ўйин — 2:0

Манба: daryo.uz
Киритилди: 06:39, 17.03.2021.
Ўқилди: 4010 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Мбаппе «Реал»дан кетишга қарор қилди: юлдуз ҳужумчи ўзи учун янги клуб танлади? [6527]

Роналду Португалия футбол федерацияси қарори билан дисквалификация қилинди — Mirror [5763]

Флик Рафинья ҳақида нохуш хабар берди [3040]

“Манчестер Сити”дан 60 очко олиб ташланиши мумкин — TalkSPORT [2894]

"Барселона" ўз юлдузини "Бавария"га 80 миллион еврога сотиши мумкин [2803]

Флик "Барселона" таркибида Рафиньянинг ўрнини ким эгаллашини айтди [2714]

"Реал" "Вильярреал"га қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди [2462]

Суперлига. «Насаф» сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, «Бухоро» суперкамбек эвазига «Андижон»ни мағлуб этди, «Қўқон-1912» ва «Пахтакор»дан ғалабалар [2432]

Моуриньо "Реал"нинг уч юлдузини бир вақтда майдонга тушириш имкониятига баҳо берди [2138]

«Беш дақиқага ҳам майдонга тушмайсан». «Реал» футболчисига қатъий рад жавоби берилди [1968]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик