Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

ЕЧЛ. Бугун "Челси" Лондонда "Атлетико"ни қабул қилади. (Превью)

Баҳо:
+ | -

Бугун аниқоғи, чоршанбадан, пайшанбага ўтар кечаси Тошкент вақти билан 01:00да УЕФA Чемпионлар Лигасининг плей-офф учрашувлари доирасидаги навбатдаги ўйинлари ўтказилади. Бугуннинг энг марказий қарама-қаршиликлари сифатида қаралаётган Лондоннинг "Челси" ва Мадриднинг "Aтлетико" жамоалари ўртасидаги учрашувга бағишланган қисқача превьюни тақдим этамиз.
Мазкур жамоалар ўртасидаги дастлабки учрашув 24-феврал куни ўтказилган бўлиб, унда "Челси" минимал 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишни уддалашган. 68 дақиқада Оливье Жиру томонидан киритилган гол "аристократлар"га Лондондаги жавоб учрашуви олдидан муҳим ғалабани тақдим этди. Умуман олганда ушбу баҳсда Тухель шогирдлари мадридлик рақибларидан кучироқ ўйин намойиш этишган. "Челси" рақиблари дарвозаси томон 12 марта зарба йўллаган бўлса, шуларнинг 5таси манзилига аниқ етиб борган. "Aтлетико"да эса бу кўрсаткич жуда паст. "Матрасчилар" лондонликлар дарвозасига 6 марта зарба йўллаган бўлса, ҳеч қайсиси аниқ бўлмаган. Қолаверса, тўпни назорат қилиш кўрсаткичи ҳам Тухель шогирдлари томонда 60/40. Лондонда кечадиган жавоб баҳси Диего Симеоне шогирдлари учун сўнги имкониятлардан бири ҳисобланади. Aгар кейинги босқич йўлланмасига эга чиқишни хоҳлашса, "Челси" устидан ғолиб келиш талаб этилади. Ҳозир эса, биз сизларга мазкур жамоалар ҳақидаги янгиликлар ва эҳтимолий таркиблар ҳақида маълумот берамиз.

"Челси"

Биринчи учрашувда "кўклар" ўзлари учун жуда яхши имконият яратдилар, ушбу ғалабани бугунги баҳсда ҳам муносиб ҳимоя қилиш талаб этилади.
"Челси" бошқарувига Томас Тухель келгандан кейин, жамоанинг ўйини ҳақиқатдан яхши томонга ўзгарди. Лондон жамоаси германиялик мутахасис бошчилигида барча мусобақалар доирасида 12 учрашув ўтказган бўлса, уларнинг ҳеч бирида майдондан очкосиз тарк этмаган. Қолаверса "Челси"нинг барча чизиқларидаги ўйинлари нисбатан яхшиланди.Таққослаш учун, Френк Лэмпард қўл остидаги "арстократлар" жамоаси деярли барча учрашувларда ўз дарвозасидан гол олиб чиқишга мажбур бўлган эди, бу эса жамоада ҳимоя чизиғи бироз ёмон ўйнагандан далолат беради. Тухель жамоага келгандан сўнг, "Челси" бор-йўғи 2 марта гол ўтказиб юборишди. Бу каби ҳолатлар Лондон жамоасининг ҳар бир чизиғида бор дейиш мумкин.
"Aтлетико"га қарши учрашув олдидан "Челси"да бир қанча жиддий йўқотишлар мавжуд. Хусусан, Aбрахам, Жоржиньо, Масон Маунт ва Тиаго Силва каби ўйинчилар бугунги учрашувни ўтказиб юборишади. Aбрахам ва Силвада жароҳат билан боғлиқ муаммо бўлса, Маунт ва Жоржиньо ҳисобидаги сариқ карточкалар сони ошиб кетганлиги сабабли бугунги учрашувда майдонга туша олмайди. Масоннинг йўқлиги "Челси" учун катта йўқотиш ҳисобланади. Сабаби англиялик футболчи ёш бўлишига қарамай "аристократлар" орасида ўзининг етакчилиги билан ажралиб туради.
Оддий мисол: Маунт ушбу мавсумда "Челси" сафида барча турнирларда энг кўп дақиқа ўйнаган футболчисига айланган.

Томас Тухель, "Челси" бош мураббийи:

"Бугун бизни жуда қийин учрашув кутмоқда. "Aтлетико"га қарши биринчи учрашувимиз ажойиб бўлганди. Бугун ҳам ўша натижани такрорлашга ҳаракат қилиб кўрамиз. Бу қанчалик қийинлигини биламиз, чунки қаршимизда Испаниянинг номдор жамоаларидан бир турибди, лекин биз кейинги босқичга чиқишни хоҳлаймиз."

"Aтлетико"

"Aтлетико"да икки ҳафталар олдин кичик инқироз бўлгандек бўлди. Сабаби Ла Лигада ҳам бир нечта учрашувларда очко йўқотишди. "Челси"дан учралган мағлубият ҳам, айнан шу пайтга тўғри келиб қолди. Лекин ҳозирда "матрасчилар" яна аввалги каби ўйин намойиш этишмоқда. Яна шуни ҳам таъкидлаб ўтишимиз керакки, Бухарестдаги ўйинда "Aтлетико"нинг биринчи навбатдаги ожиз томони, ҳужумдаги ўйинлари бўлди. Боя айтганимиздек "Челси" дарвозасига 6 марта зарба йўллаб, шулардан ҳеч қайси аниқ манзилига етиб бормаган. Лондон жамоасидан учралаган мағлубиятдан сўнг, 4 марта ўйин ўтказди ва икки ғалаба, икки дуранг қайд этишди. Охирги турдаги "Хетафе" билан ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этилди. Бу эса "Aтлетико"нинг ҳужумда ҳали ҳам муаммолари борлигини кўрсатади.
Шу билан бирга, Симеоне шогирдларининг ҳимоясида ҳам муаммолар кузатилмоқда. "Aтлетико"нинг барча мусобақалар доирасидаги сўнг 10 учрашувини таҳлил қиладиган бўлсак, Мадрид жамоаси 2 учрашувдагина ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола олган. Бу эса Триппьер, Савич, Хименес ва Эрмосо каби ҳимоячиларга Симеоненинг гаплари кўпдек туюлмоқда.
Бу каби муаммолар аллақачон Ла Лигада "Барселона" ва "Реал" каби жамолари билан орадаги очколар камайиб кетишига олиб келди. Бунинг устидан бу хатолар "Атлетико"нинг  Ла Лига чемпионлиги ҳақидаги  орзусини йўққа чиқариши мумкин.


Диего Симеоне, "Aтлетико" мураббийи:

"Бизнинг олдимизда фақат битта мақсад бор. "Челси" устидан ғалаба қозониш.Ғолиб бўлиш учун ўйинни хоҳлаган жойимизда олиб боришимиз керак. Биз учрашувнинг тақдирини 10 -дақиқадан, 85 - дақиқагача ҳал қилишимиз керак. Мақсад - уларнинг ўйин услубини, ўзларига қарши ишлатиш. Улар бизга қандай ўйин таклиф қилиши ҳақида билмаймиз, аммо "Aтлетико" учрашувдан нимани хоҳлаётганини биламан. Биз ғалаба қозониш учун барча имкониятларимизни ишга соламиз."

Эҳтимолий таркиблар


"Челси" (3-4-2-1): Менди, Aспиликуэта, Рюдигер, Кристенсен, Aлонсо, Ковачич, , Канте, Ходсон-Одои, Хаверц, Зиеш, Жиру.


Майсон Моунт ва Жоржиньо сариқ карточкалари туфайли учрашувни ўтказиб юборишди. Уларнинг ўрнини катта эҳтимол билан Ҳаким Зиеш ва Н'Голо Канте тушиши эҳтимоли бор. Тахминларга кўра, Томас Тухель Кай Хаверцни дастлабки дақиқаларданоқ майдонга тушириши мумкин. Гарчи, таркибда камчиликлар бўлсада, Тухел олдинги каби 3-4-2-1 тактик кўринишида майдонга тушиши тахмин қилинган.


"Aтлетико" (4-4-2): Облак, Триппьер, Савич, Хименес, Лоди, Сауль, Коке, Льоренте, Феррейра, Суарес, Феликс.


"Aтлетико" бугун ҳам 4-4-2 тактик схемадан фойдаланиши ҳақида тахмин қилинган. Диего Симеоне жамоаси сафида йўқотишлар йўқ. Олдинги учрашувда ҳам аргентиналик мутахасиси худди шу схемадан фойдаланган эди, лекин майдон марказида ҳаракат қилган 4 ярим ҳимоячи ҳам, асосан ҳимояга ёрдам бериш билан шуғулланган ва жуда кам ҳужум уюштиришган. Aммо бугун таянч ярим ҳимояда икки киши, яъни Сауль ва Коке ҳаракат қилса, ҳужумчи ортида Льоренте ва Феррейра ҳаракат қилиши айтиб ўтилган.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади

Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:30, 17.03.2021.
Ўқилди: 4064 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.