Sky Sports хабарига кўра, «шаҳарликлар» ҳимоячи Жоау Канселуни сотиш бўйича миш-мишларни рад этган.
Клуб ҳали португалиялик футболчидан бу борада ҳеч қандай таклиф қабул қилиб олмаган. Жоауни Гвардиола ижарага бериб юбормоқчи эмас. У шартномасининг сўнггига қадар Манчестерда қолади.
Эслатиб ўтамиз, Канселунинг жамоа билан келишуви 2022 йилгача мўлжалланган.