«Бетис» етакчиларидан бири Набил Фекир Англия Премьер-лигасининг яна бир гранд жамоаси қизиқиш марказига тушди.
Набилни Лондоннинг "Арсенал" клуби кузатиб бормоқда. Бу ҳақда COPE хабар беради. Ҳозирча Transfermarkt франциялик футболчининг нархини 25 миллионга баҳолаган. Жорий мавсум у 30 та ўйинда майдонга тушиб 3 гол ва 6 ассистни қайд этди.
Маълумот учун Фекир хизматларига шунингдек, «Луверпуль» ҳамда МЮ клублари ҳам қизиқиш билдирган эди.