Кириш Регистрация
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
07/05 18:00 Пахтакор 4-3 Металлург
07/05 19:00 ОКМК 3-4 Насаф
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

"Арсенал"га Анри ҳам ёрдам бера олмади

Баҳо:
+ | -

Боягина Суонсида Англия чемпионатининг навбатдаги ўйини бўлиб ўтди. Ўз майдонида ўйнаш, шунингдек, дарвоза дахлсизлигини сақлаб бўйича лига пешқадамларидан бири "Суонси" ўзига хос бўлмаган равишда ғалаба қозонди. Яъни голларга бой ўйинда. Ўйиннинг бешинчи дақиқасидаёқ Аршавиннинг майдон марказидан оширган тўпидан сўнг дарвозабон билан якка якка чиққан Робин ван Перси ҳисобни очганда, гуёки, бу сафар лондонликларнинг ғалабаларига тўсқинлик йўқдек эди. Йўқ, уэльсликлар 16-дақиқадаёқ мувозанатни тиклашди. Ремзининг жарима майдонидаги қўполлигидан сўнг, АПЛ нинг энг зўр пеналти тепувчиси Синклэйр ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи таймда Дайер мезбонларни олдинга олиб чиққанидан кейингина Арсен Венгер Тьерри Анрини майдонга туширишни ўйлай бошлади. Француз ҳужумчиси голда иштирок этмаган бўлса-да, "Арсенал" у чиққандан сўнг ҳисобни тенглаштирди. Худди Аршавиннинг пасига ўхшаган тарзда, бу сафар Журу Тео Уолкотни дарвозабон билан яккама якка чиқарди — 2:2.

Уэльсликлар қайсарроқ чиқиб қолдилар. Иккинчи таймда майдонга чиқарилган Сигурдссон ҳам лондонликлар каби тўп оширишни эплай олишини намойиш қилди ва голдан бир дақиқа ўтар ўтмас, жамоа тўпурари Грэм унинг оширган пасини голга айлантирди. Уёғига Анри ҳам ёрдам бера олмади. Ахир бир пайтлар, у АПЛ да ўйнаганда "Суонси" йўқ эди-да!

Ушбу мағлубиятдан сўнг, "Арсенал" "Челси"ни тўрт очкога олдинга ўтказиб юборди.

Бунинг устига орқадан "Ньюкасл" етиб келганини ҳам таъкидлаш керак. Суонсидаги ўйиндан олдинроқ, ўз майдонида "КПР" ни минимал ҳисобда енгган "Ньюкасл" очколар бўйича "Арсенал"га етиб олганди. Жамоа таркибида Африка кубогига кетган Демба Ба майдонга тушмади. Унинг йўқлигини эса, сентябрдан бери гол урмай келаётган Бест билдирмасликка ҳаракат қилди ва эплади. Тэйлорнинг оширган тўпини голга айлантирган Бест жамоасига уч очко келтирди.

Дарвоқе, Суонсидаги учрашув курашларга бой ўтган бўлса-да, ҳакам томонидан бирор марта ҳам карточка кўрсатилмагани таҳсинга лойиқ.

СУОНСИ — АРСЕНАЛ 3:2 (1:1)
Голлар: 0:1 — ван Перси (5), 1:1 — Синклэйр (16, пенальти), 2:1 — Дайер (58), 2:2 — Уолкотт (69), 3:2 — Грэм (70).
СУОНСИ: Ворм, Колкер, Н. Тэйлор, Уилльямс, Ранхель, Дайер (Рутлеж, 82), Бриттон, Аллен, Агустьен (Сигурдссон, 46), Грэм (Лита, 90), Синклэйр.
АРСЕНАЛ: Шчесни, Микель, Косьельни, Мертезакер (Окслейд-Чемберлен, 77), Журу, Бенаюн (Росицки, 63), А.Сонг, Уолкотт, Рэмзи, Аршавин (Анри, 63), ван Перси.

НЬЮКАСЛ — КУИНЗ ПАРК РЕЙНЖЕРС 1:0 (1:0)
Гол: 1:0 — Бест (37).
НЬЮКАСЛ: Крул, Симпсон, Уильямсон, Колоччини, Сантон, Кабай (Бен Арфа, 25), Р. Тэйлор (Гослинг, 82), Гатри, Гутьеррес, Бест (Перч, 77), Амеоби.
КУИНЗ ПАРК РЕЙНДЖЕРС: Кенни, Хилл, А. Фердинанд, Гэббидон, Люк Янг, Бужаки (Македа, 76), Дерри, Мэкки, Райт-Филлипс, Ботройд, Хельгусон (Смит, 65).
Огоҳлантиришлар: Дерри (20), Хилл (33), Ботройд (39), Македа (84).

ТУРНИР ЖАДВАЛИ

ЖАМОА

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1.

Манчестер Сити

20

15

3

2

56-16

48

2.

Манчестер Юнайтед

21

15

3

3

52-19

48

3.

Тоттенҳэм

21

14

4

3

39-21

46

4.

Челси

21

12

4

5

40-25

40

5.

Арсенал

21

11

3

7

37-31

36

6.

Ньюкасл Юнайтед

21

10

6

5

30-25

36

7.

Ливерпуль

21

9

8

4

24-18

35

8.

Сток Сити

21

8

6

7

22-31

30

9.

Норвич Сити

21

7

7

7

32-36

28

10.

Суонси Сити

21

6

8

7

23-25

26

11.

Эвертон

21

7

4

10

21-25

25

12.

Сандерленд

21

6

6

9

27-24

24

13.

Астон Вилла

21

5

9

7

23-27

24

14.

Фулҳэм

21

5

8

8

23-29

23

15.

Вест Бромвич

21

6

4

11

20-30

22

16.

Вулверҳэмптон

21

4

6

11

23-37

18

17.

Блэкбёрн

21

4

5

12

32-44

17

18.

Куинз Парк Рейнжерс

21

4

5

12

19-36

17

19.

Болтон

21

5

1

15

25-46

16

20.

Уиган Атлетик

20

3

6

11

18-41

15

Ушбу мағлубият "Арсенал"нинг Арсен Венгер мураббийлигидаги юзинчи мағлубияти экан.  

Киритилди: 22:55, 15.01.2012.
Ўқилди: 26834 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.